Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОЛА ТАРБИЯСИДА МУСИҚАНИНГ ЎРНИ

26.05.2015
93 марта ўқилди
БОЛА ТАРБИЯСИДА МУСИҚАНИНГ ЎРНИ

МТМдан келган Мадина қўғирчоқларини ўйнар экан, завқ билан қўшиқ хиргойи қила бошлади. Унга қулоқ солиб турган бобоси бувисига қараб:

– Бизнинг эркатойимиз яна янги қўшиқ ўрганиб келибди-ку! – деди. Бувиси хурсанд бўлиб набирасини қучоқлаганча:

– Қани, ёдлаган қўшиғингни менга ҳам айтиб бер-чи. Ўтган куни ёдлаган қўшиғингми?

– Йў-ў-ўқ, бу бошқаси. Бугун мусиқа машғулотимизда тарбиячимиз янги қўшиқни ёдлатиб, рақсини ҳам ўргатдилар, – бийронгина жавоб қилди Мадина. – Ҳозир ойим тикиб берган атлас кўйлагимни кийиб чиқай, кейин айтиб бераман, – деди-ю, югуриб хонасига кириб кетди.

Бироздан кейин бошида дўппи, эгнида жимжимадор атлас кўйлагини кийиб чиқди-да, қўшиқ айтиб, рақсга туша бошлади. Набирасининг шўх-шодон ўйнаётганини кузатар экан, Сафар отанинг кўз олдидан болалигининг аччиқ хотиралари бир-бир ўта бошлади. Доруломон кунларга шукрона айтиб, кўзига ёш олди...

Ҳақиқатан, мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган мусиқа машғулотлари бадиий ва ғоявий мазмуни билан болаларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялайди. Бола қўшиқ айтиши орқали табиат ҳодисалари, жониворлар билан танишади, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарнинг моҳиятини англаб боради. Ёшга қараб гуруҳга бўлинган тарбияланувчиларга имкониятини ҳисобга олган ҳолда мусиқий билим берилади. Узлуксиз машғулотлар давомида бола товуш хоссаларини билади, уларни узун-қисқа, паст-баланд, чўзиб, узиб-узиб куйлашни ўрганади. Шунингдек, бола мусиқа оҳангига қараб шахдам, секин, енгил ва тез юриш ҳаракатларини билиб олади. Бундай тартибдаги машғулот боланинг нутқ маданияти, дунёқараши, ақлий тафаккури ва ҳис қилиш имкониятини шакллантиради. Машғулот тарбиячиси болага ўзбек мусиқа мероси, фолклор, халқ куй ва қўшиқларини куйлаш, рақсга тушиш, мусиқа асбобларининг кўриниши ва ижро этилишини ёшига қараб белгилайди ва ўргатади. Лирик, мунгли ва шўх рақс ҳаракатларини бажариш болада ҳавас ва шахдам юриш хислатларини шакллантиради. Болаларнинг рақс ҳаракатларига валс, марш, полка, вазмин, бирга сакраш, ўнг-чап оёқда мароқ ва виқор билан юриш киради. Бола дутор, шақилдоқ, қайроқ, ноғора, доира ва бошқа мусиқа асбобларини билиши унинг мусиқий билим ва ижро маҳоратини оширади. Мусиқанинг нозик сирлари, жозибали жаранги, жўшқин ва сокин эшитилиши, ритм тузуклари орқали чиройли ҳаракатлар бирлиги боланинг ички ҳиссиётини бойитади.

Бугунги кунда республикамизда “Севинч”, “Булбулча”, “Тарона”, “Турон” каби бир қатор болалар мусиқа жамоа ва ансамбллари, мусиқа ва санъат мактаблари, “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказларида мусиқа тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Кўплаб болалар шоирларининг шеърларига куй басталаняпти. Хусусан, Шермат Ёрматов, Хуршида Ҳасанова, Фарҳод Алимов, Надим Норхўжаев ва бошқа композиторлар боланинг руҳияти ва тарбиясига хизмат қиладиган қувноқ мусиқалар яратишмоқда. Мусиқа тарбиячиси машғулотларга болани қизиқтириш учун қувноқ куй ва қўшиқларни тинглаш, куйлаш, рақс элементларини бажариш, шеър ўқиш, ритмик чапак чалиш каби ҳаракатларни аста-секинлик билан ўргатиб боради. Мусиқий тарбия болага нафис дид, ғайрат ва жўшқинлик беради.

Теглар:#2015/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023260
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322