
Кичик ёшдаги болалар орасида нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар кўп учрайди. Бунга эса асосан ташқи омиллар ёки ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлиши мумкин.
Дислалия нутқ бузилишининг кенг тарқалган тури бўлиб, бу ҳолатда кичик ёшли ўғил-қизлар айрим товушларни тўғри талаффуз қила олмайди. Ёки бир товушни иккинчисига алмаштириб, баъзи пайтда уни ўтказиб юборади.
Асосан 3-4 ёшли кичкинтойларда учрайдиган бу каби нутқ бузилишида бола ўз истакларини тўлиқ ва аниқ баён эта олса-да, баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилади. Масалан, «машина» сўзини «матина», «ширинлик» сўзини эса «тиринлик» деб айтиши мумкин.
Дислалиянинг 2 хил – функционал ва механик турлари бор. Механик турига асосан бола оғзидаги нутқ аппаратида (тишлар жойлашуви, жағлар шакли) камчиликлар, танглайнинг тартибсиз тузилиши, қалин лаблар сабаб бўлади.
Функционал дислалияни эса боланинг ўткир касалликларни бошдан кечирганлиги, оилада икки тилда сўзлашиш, фарзанд нутқини нотўғри тарбиялаш, у билан кам суҳбатлашиш, кичкинтой билан гаплашганда сўзларни «болаларча» талаффуз қилиш ва унда фонемик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги каби омиллар келтириб чиқаради.
Механик дислалия ташхиси қўйилган болани ортодонт ва логопед мутахассислар биргаликда даволаши лозим. Бунинг учун кичкинтойга оғиз орқали бажариладиган махсус машғулотлар тавсия этилади. Айрим вақтларда эса шифокор кўрсатмаси билан жарроҳлик амалиёти қўлланилади.
Функционал дислалия 5 ёшгача даволанмайди. Агар бола шу даврга қадар баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилаётган бўлса, у билан тўғри ва равон сўзлашиш орқали муаммони бартараф этиш мумкин. Бунда кичкинтойга шеър ёдлатиш, қўшиқлар эшиттириш яхши фойда беради. Бироқ бола 5 ёшга тўлгач ҳам «қуёш» сўзини «қуёс» деяётган бўлса, уни, албатта, шифокорга кўрсатиш зарур.
Мазкур ҳолатда логопед жажжи беморга оғиз машғулотларини ўргатиш ва талаффуз қила олмаётган товушларни тўғри айтишга кўмаклашади. Яъни махсус логопедик йўллар билан бу товушларни кичкинтой нутқида мустаҳкамлайди.
Дилором ТУРСУНОВА,
Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
