Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА (2013-9)

06.03.2013
74 марта ўқилди
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА (2013-9)

“Куни кеча оммавий ахборот воситаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама этилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига оила институтини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида эшитиб қолдим. Эндиликда фарзандликка олиш тартиби қандай амалга оширилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Наргиза Саманова,

Сирдарё вилояти, Ховос тумани

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг қуйи палатадаги фракцияси аъзоси Олим Ўсаров жавоб беради:

– Мамлакатимиз мустақиллигининг даст­лабки йиллариданоқ оилани янада мустаҳкамлаш, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамият томонидан ғам­хўрликни янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялашда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада фарзандликка олиш, унинг тарбияси, келажак тақдири, баркамол инсон бўлиб вояга етиши йўлида ғамхўрлик қилиш каби жиҳатлар муҳим ўрин тутган. Бугунги кунда оила, фарзанд тарбияси, фарзандликка олиш ва у билан боғлиқ қонунчилик янада мустаҳкамланмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида муҳокама этилган мазкур қонун лойиҳаси жамият учун муҳим аҳамият касб этиши билан аҳамиятлидир. Маълумки, боланинг келажаги унинг қандай оилада камол топишига боғлиқ. Болага ота-она танлашда, уни оилага (фарзандликка олиш, васийлик, ҳомийлик белгилаш ёки тутинган оила) тарбияга беришда, унинг келажак ҳаётини белгилашда хатога йўл қўйиш салбий оқибатларга олиб келади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши кафолатланган. Шунингдек, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналиши эканлиги кўрсатиб ўтилган. Хусусан, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, унинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш, бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа асосий йўналишлар сифатида белгиланган.

Фарзандликка олиш – оила қонунчилигининг муҳим масалаларидан бири бўлган мураккаб ҳуқуқий институтдир. Бугунги кунда фарзандликка олиш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солинмоқда. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахс­лар аризасига ва васийлик ҳамда ҳомийлик органлари тавсиясига кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилган.

Эндиликда бу тартиб-қоидалар тамомила янгиланиб, фарзандликка олиш бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколатларини судларга бериш таклиф этилмоқда. Шунингдек, лойиҳада болалар тарбия муассасасига жойлаштирилган боланинг ота-онасидан суд томонидан ундирилган алимент мазкур боланинг номига очилган банк ҳисоб варағида жамланиши ва унга вояга етганда тўланиш тартиби назарда тутилган. Бу билан болалар тарбия муассасасини тамомлаган вояга етган битирувчининг янги ҳаётини бошлаши учун маълум миқдордаги шахсий маблағларга эга бўлиш имконияти яратилади.

Халқаро тажриба ҳам шуни кўрсатдики, кўпгина давлатларда фарзандликка олиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Хусусан, АҚШ, Германия, Буюк Британия, МДҲ давлатларининг аксариятида мазкур масалалар суднинг қарори асосида тартибга солинади.

Таклиф этилаётган янгилик болалар ва фарзандликка олувчиларнинг ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилинишини, фарзандликка олишнинг сир сақланишига риоя этилиши ва қонун ҳужжатлари бузилишининг олди олинишини таъминлайди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига киритилаётган юқоридаги ўзгартириш ва қўшимчалар миллий анъаналар ва замон талабларини ҳисобга олган ҳолда оила институтини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган ҳамда воя­га етмаганларни келгусида янада ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322
Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?Саломатлик

Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?

Баъзи болалар тунги уйқуда тез-тез тишларини ғичирлатади. Кўпчилик ота-оналар бундан ташвишга тушса-да, шифокорга боришга доим ҳам шошилмайди. Шу ўринда бу қанчалик хавфли, унга қа

20.04.2023286