“Гулхан” журналига ишга келган кезларимни илиқ ёдга оламан. Самимий ва беғубор муҳитда унумдор тупроққа ўтқазилган кўчатдек тез мослашганман. Ҳар тонг ишга келганимданоқ кўнглимга болалик нусха беради. (Аслида ҳам болалар нашридаги муҳит шундай бўлиши керак). Мирвосил ака хона эшигидан бош суқади. Болаларча имо билан ҳазиломуз “ўдағайлайди”:
– Ким бугун бошига шапка кийиб келмади?
– Мана шу тўполончи, – дейди болаларча такаллуф билан мени кўрсатаркан Муҳаббат опа Ҳамидова.
– Муҳаб, бу қулоқсиз болани бурчакка турғизиб қўй!..
Салом-алик ҳар куни шундай ибратли “саҳна кўриниши”дан бошланади. “Гулхан”даги “болакай”ларнинг шўхи ҳам, шаддоди ҳам Муҳаббат Ҳамидова эди. Ҳозиржавоб, халқ оғзаки ижоди – мақолу маталларга чечан опа суҳбатда мунозара туғилса, чапани мақол билан изоҳ берарди. Шу боис доимо Мирвосил ака Одилов “Муҳаб, ўзинг бир нарса айтиб юбор”, дегувчи эди...
Ҳаётнинг пасту баланд йўлларидан ошиқиб бораётган инсон баъзан ўзини ҳоригандек ҳис этади. Ё жисми жонида озгина бетобликни сезса, меҳнат жараёнида бироз ғайрати сусайганини ҳис қилса, болаликнинг жўшқин дамларига қайтишни, бола бўлиб қолишни хоҳлайди.
Болалик – беғубор олам. Инсон умрининг илк пиллапояси баҳор фасли каби нафосат, илиқ ҳарорат, покизаликдан бунёд этилган. Гоҳо шаддодлик, гоҳ беғубор араз, ширин илтифот, содда ва бокира нигоҳ ҳамиша болаликка чорлаб туради.
Болаларнинг севимли нашри “Гулхан” журналида қирқ йил мобайнида меҳнат қилиб келаётган Муҳаббат опа Ҳамидова ҳамон бола қалби билан яшайди.
Кичкинтойни ҳайратлантириш осон, аммо унинг тарбияси нозик. Боланинг беғубор қалбидан жой олиш, унингдек ўйлаш, содда мушоҳадасини англаш, покиза нигоҳини ўқиш ва шу зайл унга тақдим этиш ижодкордан юксак иқтидор талаб этади. Бу иқтидорга эга бўлиш учун том маънода “бола” бўлиш лозим. М.Ҳамидова ана шундай самимий ижодкордир.
...Тандирдан узилган кулчадек босмахонадан журналнинг янги сони илк нусхалари келади. Барчамиз қувониб, бир-бир варақлаймиз:
– Муҳаббат опа, – дейман журналдаги ҳикоя яна эътиборимни тортганида унга кўз югуртириб, – фавқулодда топиб ёзгансиз, ажойиб!
– Ўзи кейинги пайтда ёмон ёзолмай боряпман, – дейди доимгидек ҳазил билан.
– Йў-ўқ, айтинг, биз ёзган мақолаларда ҳам чўғ борми?
– Чўғку бор, лекин сизлар “Гулхан”да ишлаяпсизлар, демак “гуриллатиш” керак!
Чиндан “Гулхан” – ўзбек болалар адабиёти ва журналистикасининг қўри. Таҳририятда кўплаб ижодкорлар тобланиб, ўзбек адабиёти ва журналистикасининг равнақига хизмат қилган. Муҳаббат опа бу даргоҳда ишлашнинг масъулиятини ҳозиржавоблик билан уқтирарди.
М.Ҳамидова узоқ йиллар “Гулхан” журнали бош муҳаррири ўринбосари лавозимида фаолият юритди. Кўплаб ёш қаламкашларга устозлик қилди. Нафақат ижодда, балки, ҳаётда ҳам маслаҳатларини аямади. Бугун ҳам шундай давом этмоқда.
Муҳаббат Ҳамидова мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритди. Болалар ва катталар учун кўплаб қисса ва ҳикоялар ёзди. Айниқса, “Газетада сурати чиққан бола”, “Топқиртой”, “Янги уч оға-ини ботирларнинг саргузаштлари”, “Ҳакка холанинг ҳангомалари” каби асарлари кичкинтой ўқувчилар қалбидан жой олди. “Алданганни алдама” қисса ва ҳикоялари тўплами барча ёшдаги ўқувчиларга бирдек манзур бўлди.
Муҳаббат Ҳамидованинг юрт фарзандлари таълим тарбияси борасида қўшган ҳиссаси инобатга олиниб “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Муҳаббат опа турмуш ўртоғи Равшан ака Толипов билан уч ўғилни тарбиялаб вояга етказди.
– Болалар учун ёзган асарларимнинг муаллифи аслида фарзандларим, – дейди устоз ижодкор. – Ҳамиша қоғоз қоралашимга уларнинг хатти-ҳаракати, бийрон сўзлаши ва фавқулодда туғилган саволлари туртки ва илҳом берган.
Фарзандлар ҳам улғайиб турли олий таълим муассасаларида таҳсил олди. Улар бугун ота-онаси каби эл-юртга камарбаста меҳнат қилаётир.
Муҳаббат Ҳамидова эса ҳамон қайноқ ижод билан банд. “Данагидан мағзи ширин” деганларидек шириндан шакар тўрт нафар набира ижодкор бувининг ҳаммуаллифига айланган.
Фахриддин ҲАЙИТОВ
Муҳаббат Ҳамидова! Бу ном неча йилдирки, ёш журналхонлар учун яхши таниш. Аслида эса опанинг самимийлиги ва инсонийлиги ўзидан-да машҳурроқ. Янада қадрлироқ ва янада юксак! Чунки, опа ёзган мақолалар, ҳикоялар, бари-бари ана шу самимиятдан туғилган!
Журналистика соҳасидаги фаолиятимни илк бора “Гулхан” журнали таҳририятида бошлаганман. Ўша пайтда иккинчи курсда ўқирдим. Ҳам ўқишга борардик, ҳам ишлардик. Омон Матжон, Муҳаббат Ҳамидова, Мирвосил Одилов каби устоз ижодкорлар, Васила Пўлатова, Лола Сагатова, Манзура Убайдуллаева сингари ўз касбининг фидойилари биз ёшларни илиқ қарши олар, ўз фарзандларидек ғамхўрлик кўрсатарди. Қорнимиз очса, дарров, ош-нон тутар, эгнимиз юпун бўлса, койир, кўнглимиз ўксиса юпатар, хуллас, ота-она ўз жигаргўшасини қандай асраб-авайласа, тарбияласа, биз бу даргоҳда шундай бир меҳрни, шундай илиқ тафтни туярдик.
Сизлар ёшсизлар, кўпроқ меҳнат ва ижод қилишингиз, ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз керак дерди, Муҳаббат опам.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
СаломатликБола тунда тишларини нега ғичирлатади?
Баъзи болалар тунги уйқуда тез-тез тишларини ғичирлатади. Кўпчилик ота-оналар бундан ташвишга тушса-да, шифокорга боришга доим ҳам шошилмайди. Шу ўринда бу қанчалик хавфли, унга қа
