Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Боксчиларимиз ярим финалда

02.05.2016
38 марта ўқилди
Боксчиларимиз ярим финалда

Куни кеча Россиянинг Ульяновск шаҳридаги “Волга – Спорт – Арена” муз саройида Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) турнирининг чорак финал баҳслари ўтказилди. Унда мусобақада илк бор иштирок этаётган мамлакатимизнинг “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси, Россиянинг “Russian Boxing Team” жамоасига қарши рингга кўтарилди.

Кескин ва муросасиз ўтган беллашувлар якунига кўра, боксчиларимиз рақибларини 6: 4 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Вакилларимиздан Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Абдураимов, Мирзоҳиджон Абдуллаев, Ҳасанбой Дўстматов, Муроджон Аҳмадалиев, Анвар Туроповлар рақибларини мағлубиятга учратган бўлса, россияликлардан Альберт Карибян, Имам Хатаев, Александр Агафонов ва Илья Квасниковлар ғалаба нашидасини суришди.

Энди ярим финал учрашувида “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар саналган Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Ушбу ярим финал учрашувлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Теглар:#2016/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
САМАРҚАНДДА ХАЙРИЯ ЯРИММАРАФОНИСпорт

САМАРҚАНДДА ХАЙРИЯ ЯРИММАРАФОНИ

Самарқанд шаҳрида "Samarkand Half Marathon - 2020" доирасида шаҳар ва клублар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 35 мамлакатидан 3000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Вирт

20.11.2020150
БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИСпорт

БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди. Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида

22.10.2021267
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023222
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105