Бодрингнинг ватани Ҳиндистон ва Хитойдир. У ерларда ҳалигача ёввойи тарзда ўсадиган бодрингларни учратиш мумкин. Лекин баъзи олимлар уни дастлаб Фракияда (ҳозирги Болгария ҳудудлари) пайдо бўлган деб ҳисоблашади. Бодрингни маданийлаштириш тахминан 3000 йиллар олдин Ғарбий Осиёда бошланган, Жанубий европага Рим истилочилари орқали кириб борган. ХIV асрда бодринг бутун Европага, XVI асрда Шимолий Америкага тарқалган. Бугунги кунда эса у ҳамма жойда етиштирилади.
- Ҳар куни бодринг ейишни ёқтирадиган император Тиберий учун тарихдаги дастлабки иссиқхона қурилган. Унда йил бўйи бодринг ўстириш имкони бўлган.
- Дунё бўйича етиштириладиган бодринг ҳосилининг 60 фоизи Хитойга тўғри келади.

- Бодрингнинг салат ва тузлама учун мўлжалланган турлари бор. Салатга ишлатиладиган бодринг узун ва ингичкароқ, пўсти силлиқ ва юпқа бўлади.
- Бодринг салати дунёнинг деярли ҳамма ошхоналарида ишлатилади. Янги бодрингни қовуриб, димлаб ёки ичига қийма тўлдириб пишириш мумкин. Уни кўплаб сабзавотлар, картошка, гўшт, балиқ ва хушбўй кўкатлар билан бирга пишириш мумкин.
- Бодринг шарбатидан нафақат тетиклаштирувчи ичимлик, балки барча турдаги терилар учун универсал косметик восита сифатида фойдаланса бўлади.
- Бодрингнинг 95–98 фоизи сувдан иборат, лекин диетик хусусиятлари юқори. Унинг таркибида целлюлоза, шакар, калий, кальций, магний, фосфор, йод, В ва С витаминлари мавжуд.
- Бодринг организмни холестериндан самарали тозалайди, қариш жараёнин секинлаштиради ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Янги узилган бодринг иштахани очиш ва овқатни хазм қилдириш хусусиятига эга. Бодринг таркибидаги калий юрак ва буйракнинг нормал ишлашида, йод моддаси эса қалқонсимон без касалликларини даволашда муҳим аҳамиятга эга.
Эслатма: бодринг ҳомиладор аёлларга ва ошқозон-ичак касалликларига йўлиққан кишиларга тавсия этилмайди.
- Тузланган бодринглар даволаш хусусиятига эга эмас, шунингдек, улар жигар, буйрак, юрак-қон томир тизими касалликларига йўлиққан одамлар учун хавфли.
- Бодрингнинг калориялилик даражаси – 14 ккал.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
