
Хоразм вилояти, Хива туманидаги 9-умумтаълим мактабида кўплаб иқтидорли ўқувчилар таҳсил олаётгани ҳақида эшитиб, ушбу илм даргоҳи томон йўл олдик. Таълим маскани эшигидан киришимиз биланоқ бино деворида осиғлиқ турган расмлар диққатимизни ўзига тортди.
Билишимизча, бу чиройли расмлар муаллифи ушбу таълим масканининг 8-синф ўқувчиси Нозима Матрасулова экан. Биз ёш рассомнинг фикрлари билан қизиқдик:
– 3 ёшимда бобожоним Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳига олиб борганди. Ўшанда бир-биридан гўзал тарихий обидаларни кўриб, гўёки эртаклар оламига тушиб қолгандек бўлганман. Шу куни бобожоним менга расм дафтар ва рангли қалам олиб берди. Баланд минораларни чизиб бобожонимга кўрсатганимда у киши бошимни силаб, “сен келажакда буюк рассом бўласан”, деганди. Ҳар гал қўлимга қалам олганимда ўша манзара кўз ўнгимда қайта жонлангандек бўлади. Юрагимда муҳрланиб қолган бу воқеани қачонлардир рангли буёқларда тасвирлайман, албатта. Бобожонимнинг бир оғиз ширин сўзи мени юксак чўққилар томон етаклаган.
Нозима бўш вақтларида бадиий китоб ўқиб, шеър ва ғазаллар ёд олади. Спортнинг шахмат-шашка, каратэ ва сузиш турлари билан мунтазам шуғулланади. У рус ва немис тилида бемалол сўзлашади. Серқирра иқтидорли бу қиз ҳозирда корейс, хитой ва инглиз тилларини ҳам ўрганишга қаттиқ бел боғлаган. Қолаверса, у матога чиройли гуллар, дарахтлар расмини чизиб, мунчоқ ва рангли ипак билан кашта тикади. Дўппи, шарф ва пайпоқлар тўқийди.
– Нозима 3 ёшга тўлганда бобоси Шихназар Матрасулов унга “Алифбе”, эртак ва рангли китобларни совға қилганди. Илмли бу инсоннинг ўзи археолог-олим бўлгани учун ҳам набирасини билимли бўлишини хоҳлаган. Қизим китобларни ўқий олмаса-да, улардаги ҳар бир расмни чизиб берган. Ўшандаёқ унда юксак иқтидор борлигини пайқаганман, – дейди онаси Назокат Салимова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
