Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОБО ВА НАБИРАЛАР СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАНЛАЙДИ

28.07.2015
45 марта ўқилди
БОБО ВА НАБИРАЛАР СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАНЛАЙДИ

Умрининг саксонинчи ёзини қаршилаган Тельман бобо Пирназаров ҳам бугун ҳаёт йўлларига назар ташлар экан ич-ичидан мамнунлик ҳиссини туяди. Ўзига талабчан бобо ҳар қанча қувонса арзийди. Пойтахтимизнинг Олмазор туманида истиқомат қилаётган бу оилага барчанинг бирдек ҳаваси келади. Боиси Тельман бобо умрининг қарийб эллик йилини тиббиёт соҳасига бағишлади. Шунингдек, Т. Пирназаров ҳам ёшлигида спортнинг бокс тури билан шуғулланган.

Шу йиллар мобайнида бобо юзлаб шогирдлар тайёрлади. Соҳага оид кўплаб китоблар нашр эттирди. Уч нафар ўғли ва қизини ўқитиб олий маълумотли қилди. Икки нафар фарзанди ота изидан бориб шифокорлик касбини танлади. Ота ҳам, тиббиёт соҳасида унинг изидан бораётган ўғиллари ҳам тиббиёт фанлари номзодларидир. Тельман ота нафақат ўз фарзандларини, балки кўплаб қариндош-уруғларининг ҳам ўғил-қизларини олий маълумотга эга бўлишида сидқидилдан ёрдамини аямади. Уларнинг миннатдор нигоҳларини кўрганда бу ҳаётда беҳуда яшамаётганига яна бир бор амин бўлади.

Заррин сепини ёйиб отаётган тонг янада нурафшон, янада фараҳбахш. Сабаби кечагина спортнинг бокс тури билан жиддий шуғулланиб, кўплаб натижаларни қўлга киритган Тельман бобонинг ўғли Жаҳонгир, Дониёр, Баҳодир Пирназаровлар самбо бўйича ўз вазнларида нафақат Ўзбекистон чемпиони, балки Европа ҳамда жаҳон чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритишган. Бугун эса набиралари Жамшид, Шоҳруҳ, Муроджон ва Лазизжонлар Ўзбекистон чемпионларидир. Биргина бу эмас, спортсевар набираси Шоҳназар Пирназаров ўз вазни тоифасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. У жорий йилнинг апрель ойида Германияда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашиб олтин медалга сазовор бўлди. Олмазор туманидаги 249-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шоҳназар отаси Баҳодир ака ҳамда қалби меҳру саховатга бой Тельман бобосининг ҳам спортдаги натижаларини янада мустаҳкамлашга интилмоқда.

Шоҳназар I тоифали спорт устаси. У 8-синф ўқувчиси бўлишига қарамай спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб кўплаб олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган. Набирасини бағрига босаётиб унинг муваффақиятидан қувониб кетган Тельман бобо бир зум тин олганича, елкасини қоқаркан, беихтиёр “Баракалла, баракалла”, – деб қўяди. Ахир Шоҳназарнинг эришган ютуғи арзирли ғалаба, юртимиз байроғи яна бир бор жаҳон аренасида баланд ҳилпирашининг ўзи бир бахт эди-да.

– Шундай доруломон кунларга етказганига шукур. Бугун атрофимда фарзандларим, набираларим, оқибатли қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар ҳозиру нозир. Уларнинг дилтортар суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, меҳридан куч-қувватга тўламан. Ҳар бир инсонга ана шундай фарзандлар ва набиралар камолини кўриш, уларнинг эъзозида бўлиш насиб этсин дегим келади, – дейди Тельман бобо.

Ҳа, шу юртнинг фарзандиман дея қалбидаги ғурур нашидасидан шодумон бўлган кекса-ю ёш ҳамиша шу элга муносиб бўлишга интилади. Тельман бобо Пирназаров эса фарзандлари, набиралари қолаверса маҳалладошларига, касбдошларига ўрнак бўлиб келган қалби пок юртдошларимиздан биридир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидасиСаломатлик

Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас

12.06.2023287
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322