Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Бўлар бола бошидан...”

04.06.2013
52 марта ўқилди
“Бўлар бола бошидан...”

“Умидли спортчилар” танловига

Сурхондарё азалдан полвонлар юрти. Кураги ерга тегмаган, нафсидан номуси устун алплар ва баҳодирларни вояга етказган манзил. Демакки, бугун ҳам уларнинг авлодлари майдонда боболардан мерос ориятни кўксида тутиб, қудрати-ю ақл-заковатини намоён этмоқда.

Куни кеча "Қумқўрғон" темир йўл вокзалида қизириқлик ана шундай бир гуруҳ спортчи болаларни ота-оналари ва яқинлари юксак қувонч билан кутиб олдилар.

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида спортнинг кунг-фу тури бўйича Қозоғистон Республикаси очиқ чемпионатида 7 нафар ёш спортчиларимиз ғолиблик шоҳсупасидан жой олди.

23 кг. вазндаги спортчилар ўртасида Қодирбек Бойтўраев, 28 кг. вазнда Наврўзбек Чориев, 30 кг. вазнда Шоҳруҳ Бердиев, 40 кг. вазнда Марадонна Поёнов, 60 кг. вазнда Асқарбек Сатторовлар 1-ўринни эгаллаган бўлса, Жавоҳир Қобилов ва Улуғбек Аллаёровлар шоҳсупанинг 2-поғанасидан жой олди.

– Бу муваффақиятларимиз мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитларнинг маҳсулидир, – дейди спорт мураббийси Анвар Мирзаев. – Мазкур спорт тури билан Қизириқ туманида 200 нафардан зиёд ёшлар шуғулланади.

Чемпионатда иштирок этган спортчи ёшларимиз ҳар қандай спортчига муносиб, кучли рақиб бўла олишларининг исботи сифатида жорий йилнинг 17-25 июль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган кунг-фу бўйича жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Ишонамизки, олдинда турган ушбу нуфузли мусобақаларда ҳам юртимиз эртаси – спортчи ёшлар ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадилар.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болажонларга шодлик улашиб...Спорт

Болажонларга шодлик улашиб...

Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга

28.12.2023142
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227