– Яқинда 23 ёшга тўлдим, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, Президент стипендияси соҳиби Ҳабибулло Саъдуллаев. – Мустақиллик тенгдоши эканимдан ҳамиша ғурурланаман. Боиси, Истиқлол бизга бахтли болаликни, сурурли, муваффақиятли онларни бахшида этди. Замонавий шароитларда таҳсил олаяпмиз. Яқинда “Маркетинг ва харид психологияси” мавзусида диссертация ишимни ҳимоя қилдим. Жаҳонда тараққиётнинг “ўзбек модели” дея тан олинган Ўзбекистонимизнинг ривожланиш босқичларини илмий асосда ўргандим, таҳлил қилдим. Ҳеч шубҳа йўқки, ўтган давр ичида юртимизда иқтисодиётни босқичма-босқич равнақ топтириш соҳасида катта ва ибратли тажриба тўпланди. Буни халқаро экспертлар ҳам алоҳида эътироф этмоқда. Ҳали кўрасиз, Ўзбекистон жаҳондаги энг ривожланган мамлакатлардан бирига айланади! Ва бу тўғрида қатор-қатор китоблар чоп этилади. Мен ҳам жаҳон тажрибасини уйғунлаштирган ҳолда маркетинг хизмати йўналишида илмий тадқиқотларимни давом эттирмоқчиман.
Мамнуният билан айтиш лозимки, юртимизда бундай истеъдодларнинг сафи кенг.
Баҳодир Адилчаев қорақалпоғистонлик. Яқинда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлади. Мутахассислиги иқтисодчи. Олий ўқув юртида таҳсил олаётган чоғларидаёқ Кегайли туманида “Худяр Ахун” фермер хўжалигини ташкил этди. Унинг раҳбарлигидаги хўжаликда пахта, ғалла етиштириш билан бирга боғдорчилик ҳам йўлга қўйилган. Интенсив боғида олманинг эртапишар ва серҳосил навлари парваришланмоқда. Дарахтлар бу йил ҳосилга кирди. Бўйи пастгина бўлгани билан шиғил туккан. Тишласангиз, оғзингизда мазаси қолади.
– Келаси йилга режаларимиз кўп, – дейди Б.Адилчаев. – Тезпишар полиз экинларини экмоқчимиз. Элимиз дастурхонини янада тўкин қилсак, дейман. Ёзги ҳосилдорлигимизнинг эса омади чопган. Мана, ғалла хирмонимиз ҳам ҳар қачонгидан баракали бўлди. Ерларни шудгорлаб, кузги экишга тайёрлаб қўйдик. Хуллас, айтаверсам гап кўп. Бир бизнинг жамоамиз эмас, балки бутун Қорақалпоғистонда қутлуғ байрамимизга шу йўсинда катта хурсандчилик билан тайёргарлик кўрилаяпти. Биласизми, Мустақиллик куни мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу байрам арафасида ўзим ҳам йигирма уч ёшимни қаршилайман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ИқтисодМЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини
