Наманган вилоятида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан "Биз – буюк юрт фарзандларимиз!" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Президентимизнинг 2013 йил 12 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалда "Камолот" етакчилари ва фаоллари, ўқувчи ва талабалар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёшлар иштирок этди.
Фестиваль доирасида шаҳар ва туманларда ўтказилган "Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти", "Сиз севган қаҳрамонлар", "Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз", "Депутат ва ёшлар" сингари лойиҳаларда депутат ва сенаторлар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, актёр ва хонандалар, спорт усталари ёшлар билан мулоқотда бўлиб, Ватанимизнинг мустақил тараққиёт йўли, барча соҳада эришилаётган ютуқлар, ёшларга оид давлат сиёсати, миллий менталитетимизга зид ғоялар ва "оммавий маданият"нинг асл мақсад-моҳияти ҳамда уларнинг миллий маънавиятимизга таъсири ҳақида фикр юритди.
"Энг яхши тақдимот", "Истиқлол истеъдодлари", "Биз – соғлом ахборот муҳити тарафдоримиз", "Агар мен депутат бўлсам", "Президент асарлари билимдони", "Миллий қадриятлар – менинг нигоҳимда" каби танловларда ёшлар ҳуқуқ, бадиий ижод соҳасидаги иқтидорларини намоён этди.
– Маънавиятга доир билимимни бойитишда Президентимизнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч" асарини дастуриламал қилиб олганман, – дейди фестивалнинг "Энг яхши маънавият тарғиботчиси" танлови ғолиби, Наманган давлат университетининг учинчи босқич талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Муҳаббат Раҳмонова. – Бу китоб миллий маънавиятимизни асраб-авайлаш йўлида бизни янада кўп ўқиш ва изланишга ундайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБуюк иншоотлар тарихини биласизми?
Дунёда мавжуд халқлар, давлатларнинг барчаси тарихда эътиқод йўлида қурилган буюк иншоотлари билан танилган. Зеро, эътиқод одамзотнинг энг теран ва гўзал маънавий-маърифий эҳтиёжи.
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
Тиббий сабоқларЭл соғлиги – юрт бойлиги
( Реклама ўрнида) – Узр, қайси бўлимда даволаняпсиз, қизим? – сўради физиотерапия бўлимида навбат кутиб турган аёл ёнидаги жувондан. – Холажон, мен 2-терапия бўлимига келганимга ик
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
