Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БИЗ БИЛМАГАН ҒАРОЙИБОТЛАР

02.07.2019
306 марта ўқилди
БИЗ БИЛМАГАН ҒАРОЙИБОТЛАР

Бутун борлиқда мавжуд ҳамма нарса ҳақида ҳам доим билавермаймиз. Шундай фактлар борки, уларни кўрганда беихтиёр “Ажабо!” деб юборасан киши. Қуйида сизга шундай ажабтовур маълумотларни тақдим этмоқчимиз. Танишинг: қизиқарли фактлар 5 талиги:
1. Энг узун келинлик фатаси узунлиги 63 яримта футбол майдонига тенг бўлган.
Кипрлик Мариа Параскева 2018-йил августда турмушга чиққанида, унинг мақсади шунчаки “Мен бажараман”дан иборат бўлиб қолмай, у рекорд ўрнатишга қасдланган эди. “Болаликданоқ мен Гиннес рекордлар китобида дунёдаги энг узун тўй либоси номинациясини эгаллашни орзу қилардим”, - дейди у. У ўз орзусини 22,843 фут ва 2.11 дюймга чўзилган (63 яримта футбол майдонига тенг) тўрли келин либосини кийиш билан амалга оширди.
2. Асаларилар баъзан бошқа асалариларни чақиши ҳам мумкин.
Асаларилар ўз нишлари билан ҳаммага маълум, аммо буни қарангки, уларнинг нишлари “маза”сидан фақатгина одамлар “баҳраманд” бўлмас эканлар. “Ўз уясини ташқи таъсирлардан мудофаа этиш учун “асаларилар гвардияси” кираверишда туради ва кираётган асалариларни ҳидлаб текширади”, - дейди Маккуайр университети биология факултети мутахассиси Марианна Песо. Кирувчилардан бирортаси нектар ўғирлаш учун бошқа уядан келган ўғри асалари эканлигини билган “қўриқчи” асалари бегонани тишлаши, ҳатто чақиши ҳам мумкин.
3. Ер юзидаги чумолиларнинг умумий оғирлиги сайёрада яшовчи одамларнинг умумий вазнига тенг.
ББC маълумотларига кўра, энтомологлар (энтомология – зоологиянинг ҳашаротларни ўрганувчи бўлими) Ер юзида бир триллион ҳашоратдан атиги 1% ини чумолилар ташкил этишини аниқлаганлар. Агар сиз чумолиларнинг барисини (тахминан ўн минг триллион) йиғиб келиб улкан тарозига қўйсангиз, мувозанатни сақлаш учун иккинчи паллага бутун дунёдаги деярли барча одамларни қўйишингиз керак бўлади. Афсуски, одамлар вазни оғирроқ бўлганида, эҳтимол, бу ҳозир унчалик ҳам кучли бўлмаган бўларди. Сассекс университети асаларичилик бўлими профессори Франсис Ратникснинг айтишича, бу тахминан 2000 йил аввал содир бўлган бўлиши мумкин.
4. Коалаларнинг бармоқ излари бор.
Шимпанзе ва гориллаларда одамларникидаги каби бармоқ излари мавжуд экан, худди шундай коалаларда ҳам. Аслида, коалаларнинг бармоқ излари одамникига кўпроқ ўхшайди, ҳатто жиноят содир бўлган жойда текширув ишлари олиб борилаётганда ҳам бу анча тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Аммо шу кунга қадар коалаларнинг қилғиликлари туфайли баъзан инсонлар айбланиб келинган бўлса, энди биз бор ҳақиқатни билиб олдик.
5. Сув ўзининг ҳароратига қараб турли хил овоз чиқаради.
Агар жуда диққат билан қулоқ солсангиз, иссиқ ва совуқ сув қуйилганида турли хил овоз эшитилишига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Иссиқлик сувнинг қалин ва қуюқлигини, шу билан бирга у тўкилгандаги овознинг баландлик даражасини ҳам ўзгартиради. Сув тезроқ ҳаракатланганда ундаги молекулалардан иссиқлик ажралиб чиқади. Совуқ сув қалинроқ ҳисобланади ва шу сабабли уни қуйиб кўрганингизда қаттиқроқ овоз эшитилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330