
2017 йил 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Тошрангметзавод” АЖ билан ҳамкорликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари ўртасида “Биз билан озода келажак сари” I-республика кўрик-танлови ўтказилишини эълон қилди. Кўрик-танлов шаҳар ва аҳоли турар-жойларида мақбул экологик ҳолатни яратиш масалалари, қайта ишлаш ва иккиламчи фойдаланиш мақсадида чиқиндиларни алоҳида йиғиш (тўплаш)ни тарғиб қилиш ва электрон чиқиндилар муаммолари эчимига бағишланган.
Ҳозирги кунда ҳажми тез суръатлар билан кўпайиб бораётган чиқиндиларни тўғри бошқариш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Бунда, айниқса яроқлилик муддати ўтган маиший ва таркибида рангли металлар мавжуд электрон техника чиқиндиларининг утилизатсияси алоҳида аҳамиятга эга.
Бугун электрон чиқиндилар ҳам инсоният олдида турган янги экологик муаммога айланиб улгурди. Эски, яроқсиз ҳолатга келган мобил алоқа воситалари, рақамли фотоаппаратлар, компутер, принтер, сканер, турли хил электрон ускуналар ўз ўрнини янги, замонавийларига бўшатиб бермоқда.
Шу муносабат билан бугун атроф-муҳитни муҳофазасида чиқиндилар муаммоси, уларни бошқариш, аҳолининг экологик билим ва кўникмаларни ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига ижодий томондан ёндашиш муҳим йўналишлардан бири саналади.
Мазкур кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – чиқиндилар билан ишлаш соҳасида экологик муаммоларни ҳал этишда ёш авлоднинг иштирокини кучайтириш, уларнинг атроф-муҳит муҳофазаси, чиқиндилар билан ишлаш ва экология масалаларига эътиборини қаратишдан иборат.
“Биз билан озода келажак сари” кўрик-танлови икки номинатсия: “Энг зўр видеоролик” ва “Энг зўр постер” йўналишларида ўтказилади. Улар қуйидаги мавзуларни қамраб олган:
- чиқиндилар пайдо бўлиш ҳажмининг ўсиши – табиатга салбий таъсир, инсон яшаш шароитининг ёмонлашуви
- табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш
- буюмларга эҳтиёткорона муносабат – чиқиндиларни қисқартириш омили.
- чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва уларни қайта ишлаш
- чиқиндиларнинг хавфли турлари билан муносабат
- электрон чиқиндилар билан муносабат
- жонажон шаҳар ва маҳаллада озодаликка риоя қилиш
- шаҳарлар ва турар-жойларда тозаликка риоя қилиш – аҳолининг фуқаролик бурчи
- ноқонуний чиқиндихоналар билан курашиш
- ишлаб чиқариш ва фойдаланишдан чиққан чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва уларни утилизатсия қилиш билан боғлиқ бошқа мавзулар.
Кўрик-танловда фақат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари иштирок этади.
Танлов уч босқичда ўтказилади: биринчи босқичда – танлов иштирокчиларидан 2017-йилнинг 22-январидан 5-апрелига қадар ижодий ишлар қабул қилинади. Танлов комиссияси дастлабки босқичдаги ижодий ишларни интернет-овозга қўйиш учун саралаб олади.
Иккинчи босқич – 15-20-апрел кунлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги қўмитанинг расмий саҳифаларида (фаcебоок, тwиттер) интернет-овоз бериш орқали ўтказилади.
Учинчи босқич – 22-апрел куни биринчи ва иккинчи босқичлардан саралаб олинган ижодий ишларга очиқ овоз бериш йўли билан якуний босқич ўтказилади.
“Энг зўр видеоролик” номинатсиясида битта Қатнашчи ёки иштирокчилар Гуруҳи (уч кишигача) қатнашади. “Энг зўр постер” номинатсиясида иштирокчилар Гуруҳи қатнашмайди.
Тасвирга олинган видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслиги ва АВИ форматида тайёрланиши лозим.
Постерлар CорелДРАW ва Пҳотошоп дастурида ишланган, ҳажми 2000х4000 пиксел, файл ҳажми эса 3-4 МБдан ошмаслиги керак.
Ижодий ишлар аввал ҳеч қаерда нашр этилмаган ва фақат муаллифга тегишли бўлиши шарт.
Танловда иштирок этиш учун талабномани тўлдириш лозим саналади, талабномасиз ижодий ишлар қабул қилинмайди.
Барча ижодий ишлар zero_waste@uznature.uz электрон манзилига юборилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
