Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Битирувчиларга БАНК КРЭДИТЛАРИ

17.07.2014
61 марта ўқилди
Битирувчиларга БАНК КРЭДИТЛАРИ

Наманган вилояти Уйчи туманида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш йўлида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2014-йил 6-февральдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

Жорий йилда Наманган вилоятидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун тижорат банклари томонидан 9 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилади.

Мамлакатимизда ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган иқтидорли ёшларнинг бизнес-лойиҳаларини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ва микрокредитлар ажратиш амалиёти ўз самарасини бермоқда. Уйчи туманида ўн бир нафар касб-ҳунар коллежи битирувчисига 63 милллион сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилиб, ёш тадбиркорларнинг тикувчилик, маиший хизмат кўрсатиш, паррандачилик ва бошқа йўналишларда ўз бизнесини йўлга қўйиши рағбатлантирилди.

Теглар:#2014/29

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022977
Ёшларнинг молиявий кўмакчисиИқтисод

Ёшларнинг молиявий кўмакчиси

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида ўтказилган “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови натижалари эълон қилинди. Унда Сурхондарё вилояти Т

24.05.2021198
“NIKA PHARM”НИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ОДИМЛАРИИқтисод

“NIKA PHARM”НИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ОДИМЛАРИ

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўз ҳамкори бўлган “SQB Securities” компанияси ОАВ ходимларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий на

20.04.2021128
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250