Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси

13.04.2017
47 марта ўқилди
Битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида меҳнат ярмаркаси ва “Карьера кунлари” ташкил этилди.

Унда 50 га яқин ташкилот ва муассаса вакиллари ўз фаолиятларини ёритувчи буклетлар, календарлар, рекламалар, баннерлар, брошюралар билан иштирок этди.

Университет ректори Р.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёшларга пухта билим бериш ва уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларга оид давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1999 йили ташкил этилган Тошкент ислом университетини тамомлаган мутахассислар мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида хизмат қилмоқда.

– Таълим даргоҳимизда ёш авлоднинг ўзлари танлаган касб сирларини пухта эгаллаши ва етук мутахассис бўлиб улғайиши учун қулай шароитлар яратилган, – дейди университет проректори И.Усмонов. – Ўқув аудиториялари, кутубхона ва ахборот-ресурс маркази зарур адабиётлар, компьютерлар ҳамда бошқа жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Истеъдодли ва изланувчан ёшлар муносиб қўллаб-қувватланмоқда. Талабаларнинг ишга жойлашиши учун амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу ярмаркада талабалар таклиф этилаётган бўш иш ўринлари, меҳнат шароити, ишга жойлашиш учун қўйиладиган малака талаблари ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди.

Жорий ўқув йилида университетни ислом тарихи ва манбашунослиги, диншунослик, дин социопсихологияси, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, информатика ва ахборот технологиялари, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишларида 136 бакалавр, диншунослик, исломшунослик, дин психологияси, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик йўналишлари бўйича 25 магистр тамомлайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592