Менинг опамни ёзинг, акам ҳақида ҳам ёзасизми? – дея бир-бирига гал бермай чуғурлаётган болажонларнинг сўзларидан ҳайрон бўлганимни сезган Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 24-“Меҳрибонлик уйи” директор ўринбосари Нигора Зоирова, уларнинг сўзларига қўшилиб шундай деди: – Бу ердаги тарбияланувчиларнинг барчаси бир оила фарзанди сингари опа-ука, ака-сингил бўлиб кетишган. Тўғриси, битта оиладан келганлари ҳам бор, аммо уларнинг бошқалар билан ўзаро аҳиллигида фарқ сезилмайди.
Айни вақтда 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган 85 нафар тарбияланувчиларни бағрига олган ушбу масканда болажонлар учун барча шароитлар яратилган. “Мусиқа”, “Спорт”, “Бисер тўқиш”, “Моҳир қўллар” каби тўгараклар тарбияланувчилар билан гавжум. Мукаррам Иноятова, Маҳфуза Аюпова, Назокат Қориева, Озода Қурбонова каби тарбиячиларни аяжон, деб атаётган болажонларнинг иқтидорига лол қолдик. Атрофимизни ўраб олган кичик дўстларимизни ўй-фикрлари билан танишсангиз ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз.
САНъАТГА ОШУФТА ДИЛЛАР
– Куйлашни яхши кўраман.Кўп қўшиқларни ёд олганман. Катта бўлганимда санъаткор бўламан. Дўстларим ва аяжонларим телевидение орқали куйлаётган қўшиқларимни тинглашади. Бунинг учун аъло баҳоларга ўқияпман.
Сардор ЗАЙНИДДИНОВ,
4-синф ўқувчиси
ФУТБОЛ – ЖОНУ ДИЛИМ
– Карра жадвалини яхши ёдлаган бола футбол ўйнашда қийналмайди. Негаки, тўп оширишда масофа ўлчамини тез олиш, орадаги югуриш вақти, рақибга чап бериш барча-барчасида тўғри ҳисоб-китоб зарур. Футбол ўйинига қизиққаним учун буларни ўзимда синаб кўрганман. Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармасининг 10 йиллигига бағишлаб ўтказилган спорт мусобақаларида акам ҳам мен ҳам ғолиб бўлдик ва олтин медал билан тақдирландик. Улғайганимда Роналдо, Девид Бекхем, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов каби футбол устаси бўлмоқчиман.
Асил НАЗАРОВ,
3-синф ўқувчиси
ТИНЧЛИК РАСМИ
Кеча дарсда устозим тинчлик ҳақида чизган расмимни мақтади. Бундан севиндим. Катта бўлганимда милиция ходими бўлиб одамларни ҳимоя қиламан. Чунки, улар тинчликни сақлайди.
Малика исмли опам бор. У чиройли рақсга тушади, келгусида машҳур раққоса бўлмоқчи. У менга ҳар доим, укажон кўп ўқиган болалар иқтидорли бўлади, дейди. Мен ҳам иқтидорли бўлишга, опамни уялтириб қўймасликка интилаяпман.
Денис ИСМОИЛОВ,
4-синф ўқувчиси
ЧЭВАРЛАР БАҲСИ
Биз “Моҳир қўллар” тўгарагига қатнаймиз. Тиккан кашталаримиз билан бир неча бор танловларда иштирок этиб ғолибликни эгалладик. “Ораста” номли гуруҳимиз бор. Мусиқа раҳбаримиз Холида Якубова бошчилигида қўшиқлар куйлаб, рақсга тушамиз. Қиз бола кўп нарсани билиши ва уддалаши керак дейди, аяжонларимиз. Уларнинг ўгитларига амал қиламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
