Самандар Тошкент саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. У ўн етти ёш. Тенгдошлари каби у ҳам ўзининг қобилиятини кўп нарсаларга қодир эканини ён-атрофдагиларга кўрсатиб қўйишга интилди. Самандарнинг ёшидаги ўсмирлар психологиясида бундай ўзгаришлар кузатилиши, табиий.
Бироқ, ёшгина йигит мамлакатимизда яратиб берилган билим олиш, спорт билан шуғулланишдек имкониятлардан фойдаланиб, эл-юрт манфаатлари учун хизмат қиладиган етук инсон бўлишни ўзига “эп” кўрмади. У қинғир йўлдан юришни афзал билди. Мамлакатимиздаги ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган инсон ҳуқуқларини менсимади.
Самандар Салменов 2017 йилнинг 12 май куни соат тахминан 11: 30 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Шаҳриобод кўчасида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузди. У ҳеч бир сабабсиз тенгдоши бўлган, вояга етмаган Ғ. Ҳамидуллаевнинг юз қисмига бир маротаба мушт билан уриб, унга тан жароҳати етказди.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг 2017 йил 31 май кунидаги хулосасига кўра жабрланувчининг бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, юқори жағнинг 1-тишларини ўнг ва чап томонларидан тўлиқ чиқиши, пастки лабнинг шиллиқ қаватининг эзилиб, йиртилган яраси билан боғлиқ жароҳатлари борлиги аниқланди. Бу тан жароҳати оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати деб топилди.
Мазкур иш юзасидан 2017 йилнинг 24 августида Мирзо Улуғбек тумани “Шалола” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Унда жабрланувчи Ғ. Ҳамидуллаев қонуний вакили Х. Алимов иштирокида судга ариза тақдим этди. Аризада улар айбланувчи С. Салменов билан ўзаро ярашгани, унга нисбатан моддий ва маънавий жиҳатдан даъвоси йўқлиги баён этилган эди. Ғ. Ҳамидуллаев ихтиёрий ярашув муносабати билан жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатишни сўради.
Суд С. Салменовнинг чин дилдан пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, ярашувга розилиги, жабрланувчига нисбатан етказган зарарни тўлиқ қоплагани, жабрланувчининг унга нисбатан моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, ярашув ихтиёрий экани ҳамда ярашув ҳақидаги аризаларни қаноатлантиришни сўрагани инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси талабларига асосан жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни лозим деб топди.
Ҳа, халқимиз кечиримли. Бировнинг боласигада оғир бўлмасин, ҳаётда қийналиб қолмасин, деб айбига кўз юмади. Ғ. Ҳамидуллаев ҳам ана шу йўлдан юрди. У унга нисбатан тан жароҳати етказган С. Салменов билан ярашди. Аммо Самандар мамлакатимизда қонун устувор экани, ҳар қандай жиноят жазосиз қолмаслигини тушуниб етди. Бу унга яхшигина сабоқ бўлди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
ИқтисодМЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини
