Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Билимга иштиёқманд ўқувчилар

26.02.2016
48 марта ўқилди
Билимга иштиёқманд ўқувчилар

таълим муассасаси мавқеини оширади

Ўқитувчилик шарафли, шу билан бирга машаққатли касб. Болаларга дарс бериш жараёнида ўқитувчи доимо ўз устида ишлаши лозим. Бу эса шубҳасиз унинг маҳоратини доимо сайқалланиб боришига ёрдам беради. Ўқувчиларининг камолга етганини кўриш, меҳнатлари самарасини ҳис қилиш устознинг энг катта қувончидир.

Шукр, ана шундай шарафли касбда фаолият юритаман. Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лоиш шаҳарчасида жойлашган 45-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида мусиқа фанидан дарс бераман. Бевосита келажак сари қўйилган муваффақиятли одимларнинг, жумладан таълим соҳасидаги истиқболли ислоҳотларнинг гувоҳига айланаман. Аҳил жамоадан ташкил топган ўқитувчиларимиз бугунги кунда 13 минг 25 нафардан ортиқ ўқувчига дарс бермоқда. Ижтимоий ва табиий фанларга ихтисослаштирилган таълим муассасамиз шу кунга қадар кўплаб ютуқларни қўлга киритган.

Ўқув даргоҳимизнинг бугунги кунда юртимизнинг намунали мактаблари қаторидан жой олиши, чекка бир туманда жойлашганига қарамай, ўз ўрнини топгани касбимга бўлган фахр ҳиссини оширади. Мактабимиз ўқитувчилари орасида “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони совриндорлари ҳам талайгина. Хусусан, биология фани ўқитувчилари Соҳида Юсупова, Дилрабо Шомуродова, Доллиой Холдорова, кимё фани ўқитувчиси Инобат Тоғаева, математика ва информатика фани ўқитувчиси Дилором Мамашарипова сингари устозларимиз барча учун ўрнак бўлишмоқда.

Дилором Мамашарипованинг 2014 йил “Шуҳрат” медали билан, Винера Мусаввированинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланиши муассасамиз мавқеини ҳам жамоамизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ҳам оширди.

Ана шундай эътироф ва эътиборга ўқувчиларимиз ҳам муносиб жавоб қайтаришмоқда. Жумладан, ўқувчиларимиздан Фотима Ғофурова 2013 йили бўлиб ўтган “Билимлар беллашуви” кўрик-танловининг республика босқичида биология фанидан фахрли 2-ўринни қўлга киритди. 1-синф ўқувчиси Алина Бўлакова эса 2015 йил бадиий гимнастика бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Айнан шу йили мамлакатимиз миқёсида тоғ спорти бўйича ўтказилган мусобақада Дилафрўз Муҳаммадиева ҳам 1-ўринни эгаллади. 5-синф ўқувчиси Зебо Абдусаматова таеквондо бўйича Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни, Санжар Раҳимов юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни эгаллагани таълим муассасамизда болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун ҳам алоҳида шароит яратилганининг исботидир. Қизларимизнинг жамоат ишларида фаолликлари ҳам таҳсинга сазовор. Сарвиноз Исомиддинова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг республика босқичида “Энг изланувчан ораста қиз” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Биргина бу эмас, Мадина Қаноатова 2015 йил март ойида Санкт – Петербург шаҳрида, декабрь ойида эса Ригада бўлиб ўтган “Мега юлдузлар танлови”да миллий рақсларимизни ижро этиб гран-при соҳибига айланди.

Таъкидлаш жоизки, қўлга киритаётган бу ютуқларимизда биз ва ўқувчи-ёшларга яратиб берилган шарт-шароитлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Мактабимиз замонавий анжомлар, ўқув қуроллари билан жиҳозланган. Эришилган муваффақиятлар биз ўқитувчиларга ўз устимизда ишлаш масъулиятини ҳам юкламоқда.

Теглар:#2016/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Ўқувчиларга хос касалликТабобат

Ўқувчиларга хос касаллик

Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка

30.09.2022216
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032