Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БИЛИМ ва бахтиёрлик манзили

14.08.2014
66 марта ўқилди
БИЛИМ ва бахтиёрлик манзили

1992-йил 11-февральдаги Вазирлар Маҳкамасининг 60-сонли қарорига асосан мустақил маъмурий ҳудуд сифатида Олмазор тумани таркибида “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ташкил топди. Ушбу ҳудуднинг майдони 600 гектардан кўпроқ бўлиб, шаҳарчада республикамиздаги энг нуфузли Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника университети, Тошкент Тиббиёт академияси, Турин Политехника университети ҳамда Маданият, Хизмат кўрсатиш ва сервис, Олмазор политехника, Тиббиёт коллежлари, Глиер номидаги Республика махсус мусиқа мактаби ва юқорида номлари саналган ўқув юртларининг академик лицейлари жойлашган.

Юқорида санаб ўтилган ўқув муассасаларида таҳсил олиш учун юртимизнинг турли ҳудудларидан талаба-ёшлар келмоқда. Шаҳарча, аввало, уларни бир жойга жамлаб, дўст тутунишга ёрдам беради. Қолаверса, истиқлол имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда, жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишни истаган ёшларга соғлом муҳит яратиш зарур. Негаки, барқарор муҳит ўрнатилган жойда теъран фикрли авлод шаклланади. “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ёшларни бир оиладек яшашга, ҳамфикрликда иш кўришга, энг муҳими ўтмишдан сабоқ олиб, келажакка интилишга, юксак муваффақиятларга эришишга замин ҳозирлаётир.

Ҳозирда шаҳарча ҳудудидаги 9 та маҳаллада 42 мингга яқин фуқаро истиқомат қилади. У ерда яшовчиларнинг деярли барчаси профессор-ўқитувчилар ҳамда малакали шифокорлардир. Талабалар ва таълим муассасаси ўқитувчилари ҳашар йўли билан ўзлари истиқомат қилаётган, таълим олаётган даргоҳларнинг атрофини чаманзорга айлантирди. 16 минг тупдан зиёд игна баргли дарахтлар, 8 мингга яқин мевали дарахтлар, 7 мингдан зиёд манзарали дарахтлар ҳамда 250 минг тупдан ортиқ гул кўчатлари экилди. Шаҳарчани сайр қилар экансиз, ҳавасингиз ортади, талаба бўлиб шу даргоҳларда ўқигингиз, яшагингиз келади. Атрофнинг манзарасидан дил яйрайди. Табиат қўйнида, майин майса устида, дарахтга суянганча китоб ўқиш кимга ҳузур бағишламайди?! Анвойи гуллар ифоридан баҳра олиб, дарс тайёрлаш нафақат саломатликка, балки, ақлан теъран бўлишга ҳам кони фойда.

Соғлом авлод – соғлом жамият демакдир

Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида айнан жамиятга етук малакали кадрлар тайёрлаш ва провардида ёшларга соғлом муҳит яратишдек эзгу мақсадлар мужассам. Биргина талабалар шаҳарчасида яратилган шарт-шароитлар бунга ёрқин мисол бўла олади. Шаҳарчада 38 та талабалар турар жойи барпо этилган. Бу ҳақида “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳоким ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди Самуғжон Ҳикматов қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Бундан йигирма уч йил аввал талабалар турар жойи (илгари ётоқхона дейилган) таъмир талаб эди. Ювиниш хонаси ва ошхона ёнма-ён жойлашгани сабаб турли ёқимсиз ҳидлар димоққа ўрнашиб қоларди. Деворлар нураган, қувурлар ёрилган, иссиқлик батареялари етарли даражада иситмасди. Бир хонага саккиз нафар талабагача жойлаштирилган. Уларнинг еб-ичиши, яшаш шароити бошқаларни қизиқтирмаган.

2005-йил 28-декабрьида Юртбошимиз “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди. Шаҳарчадаги қурилиш ишлари, талабаларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, уларга яна қулайлик яратиш мақсадида бир қанча таклиф ва тавсиялар берди.Тез орада қайта таъмирлаш ишлари якунланиб, мазкур тураржойлар замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Ҳар битта хонага икки нафар талаба истиқомат қилиши белгилаб қўйилди. Хоналарда майин гиламлар, юмшоқ ўриндиқлар, токчаларда хона гуллари, деразаларда жалюзилар ўрнатилган. Кир ювиш машиналари, замонавий газ плиталари, кийим дазмоллаш хонаси ва компютер хоналари талабалар ихтиёрига топширилган.

“Ёшлик” талабалар шаҳарчасининг ҳудудида талабаларга хизмат кўрсатувчи деҳқон бозори, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий овқатланиш ошхоналарининг фаолияти янада кенгроқ йўлга қўйилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва унумли ўтказиш мақсадида шаҳарчада спорт иншоотлари – 14 та футбол майдони, 3 та ёпиқ сув мажмуаси, 12 та спорт бўлмаси, 32 та волейбол майдончаси, 26 та баскетбол майдони, 2 та теннис кортлари барпо этилган. Қолаверса, ҳудуддаги Маънавият ва Маърифат марказида бир қанча тўгараклар қатори талабалар чет тилларини ўрганиши учун бепул ўқув курслари йўлга қўйилган.

Дарвоқе, шаҳарчадаги 32-сонли поликлиника 2004-йилдан Талабалар поликлиникаси деб юритилади. Марказ зарурий жиҳозлар билан таъминланган, ҳар ой талабалар махсус кўрикдан ўтказилади. Шифокорлар талабалар турар жойидаги гигиеник тозаликни назорат қилиб боради. Поликлиника талабалар учун бепул хизмат кўрсатади.

Шаҳарчани сайр қилган киши унинг ҳақиқий ёшлик масканига айланганига ишонч ҳосил қилади. Мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш мақсадида ҳар бир таълим муассасасидаги каби “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ҳам шодиёнага тараддуд бошлаб юборилган. Атрофга ранг-баранг байроқлар илинган, ҳудудда ободонлик ишлари ниҳоялаб қолган, теваракда, одамлар юзида байрам шукуҳи сезилиб турибди. Шаҳарчага бир бора келсангиз юқорида айтганларимизнинг гувоҳи бўласиз.

Теглар:#2014/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Очкўзликнинг натижасиСиёсат

Очкўзликнинг натижаси

Бугунги кунда давлатимиз томонидан фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом, билимли, етук инсон бўлиб улғайишлари йўлида эртани кўзлаб қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳиятан, а

27.02.2019177
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681