Тарихий ёдгорликлар ўтмишда, айниқса, ўрта асрларда диёримизда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаганидан дарак беради. Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудидаги кўплаб маданий мерос дурдоналари, минглаб археологик объектларда ҳам бу ўз тасвирини топган. Улар қадим тарихдаги маданий ҳаёт, аждодларимиз турмуш тарзини ўрганишда беқиёс аҳамиятга эга. Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда ана шу ёдгорликларни аслича сақлаш, қайта тиклаш, таъмирлаш, реставрация қилиш, археологик изланишлар олиб бориш ишларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиб келинаётгани бежиз эмас.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги “2013–2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ҳамда 2014 йил 20 февралдаги “Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари воҳамизнинг ноёб тарихий-маданий меросидан самарали фойдаланиш, тарихий архитектура ансамбллари ва ёдгорликлари ҳолатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этаяпти.
Вилоятимизда 927 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг 163 тасини архитектура иншоотлари, 683 тасини археологик ёдгорликлар, 20 тасини эса зиёратгоҳлар ташкил қилади.
Ана шундай тарихий қийматга эга бўлган объектлар – Шаҳрисабз туманидаги “Чубин” ва “Абдушукур Оғолиқ” мадрасаларида реставрация ишлари амалга оширилмоқда. “Абдушукур Оғолиқ”да ишлар деярли якунланиб қолди: ҳужралар консервация қилинди, том қисми мустаҳкамланиб, ганчлар янгиланди. “Чубин”да эса фасад қисмига кошинлар териш ишлари давом этмоқда.
Мазкур таъмирлаш ишларида ҳар бир кошин, нақшлар ва бошқа меъморий ечимлар Шаҳрисабзда ўрта асрларда қўлланилгани билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсадимиз – келажак авлод ўз аждодлари тарихидан тўла-тўкис хабардор бўлсин. Қандай буюк инсонларнинг вориси эканлигини англаб яшасин.
Туризмни ривожлантириш дастури доирасида Қарши туманидаги Имом Мўъийн ан-Насафий ва Хўжа Шамсиддин Ҳалвоний зиёратгоҳларида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
Бугунги кунда Шаҳрисабз туманидаги Оқсарой, Дорут-тиловат мажмуаларида, “Коба” карвонсаройида, Яккабоғдаги “Ёдгор Валлома” мадрасасида, Чироқчидаги “Катта Лангар ота” масжиди ва мақбарасида, қадимий Касби, ундаги сардобалар, Султон Мир Ҳайдар мажмуасида ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Биз она заминимиз бағридаги ҳар бир моддий ва маънавий мерос намунасини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича қилаётган бу ишларимизни кимгадир намойиш қилиш, кўз-кўз этиш учун эмас, аксинча келажагимизни ўйлаб, онгимиз ва қалбимиз даъвати билан амалга оширмоқдамиз. Токи эртага бизнинг ўрнимизга келадиган, биз бошлаган олижаноб ишларни муносиб давом эттиришга қодир бўлган ёшларимиз ана шу бебаҳо маънавий бойликдан баҳраманд бўлишсин, шу асосда ўзининг кимлиги, қандай буюк зотларнинг авлоди эканини англаб етишсин”.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБЕБАҲО МИКРОЭЛЕМЕНТ
Сиҳат-саломатликда умр кечириш – барчамизнинг истагимиз. Ва биламизки, бебаҳо бойликни асраш, мустаҳкамлаш кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, организмда микро ва макроэлементлар, о
Она сути – чақалоқ учун бебаҳо озуқа
Барча оналар фарзандининг соғлом ва бақувват бўлиб, дард чекмай камолга етишини орзу қилади, бутун борлиғини бериб, шунга интилади… Аслида, она ва бола ўртасидаги меҳр-муҳаббат риш
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
