Бепарволик ортидаги хатар: “музқаймоқ воқеаси”нинг асл тафсилотлари қандай?

Интернет нашрлари 15 май куни эрталаб Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 120дан ортиқ киши бир хил симптом – тинимсиз ич кетиш ва қайт қилишдан шикоят қилиб касалхонага мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатди. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокор ўринбосари Фарҳод Мамошоев билан телефон орқали боғландик.
– Инсонларнинг музқаймоқдан заҳарланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тўғри. Лекин интернет орқали 120 нафар инсонни шифохонага ётқизилгани ҳақида тарқалган хабарлар бутунлай асоссиз. Аслида эса, умумий 25 нафар киши музқаймоқдан заҳарланган ва уларнинг 15 нафари шифохонага ётқизилган. Бугун (17 май назарда тутилмоқда) қолган 15 нафар беморнинг аҳволи яхшиланганлиги сабабли уйига кузатилмоқда. Реанимацияга жойлаштирилганлар умуман йўқ. Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар борлиги ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон, – дейди Ф.Мамошоев.
Кўриниб турибдики, масъул ходим берган маълумотлар билан интернет орқали тарқалган хабарлар орасида тафовут мавжуд. Биз бу ҳақида Фарҳод Мамошоевдан сўраганимизда у индамайгина телефонини ўчириб қўйди. Қайта қилган қўнғироқларимиз эса жавобсиз қолди.
Бизнинг мақсадимиз бу нохуш ҳолатни овоза қилиш орқали кимнидир ваҳимага солиш эмас, айни саратон мавсуми олдидан жойларда бундай кўнгилсизликларнинг такрорланмаслиги учун ўз саломатлигимизга масъулликни ошириш, аҳолини огоҳликка чорлашдан иборатдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатЗумрад фаслда аллергик касалликлар кучаядими?
Ён-атроф яшилликка бурканган. Аммо бундай ўзгаришлар айрим инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Хўш, бунинг сабаби нима? Аввало айтиш лозимки, баҳор фаслида дарахтлар гу
ТабобатЁз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?
Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д
ТабобатИбн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат
Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган. Буюк табиб соғлом турмуш тарзини
СаломатликБолаларда бўй ўсишининг секинлашиши кальций етишмаслигиданми?
Инсон соғлом бўлиши учун танада барча витамин ва минерал моддалар меъёрда бўлиши лозим. Хусусан, организмнинг тўлақонли ривожланишида кальций алоҳида ўринга эга. Унинг етишмаслиги
