Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бекзод бобоси изидан бориб, келажакда етук санъаткор бўлмоқчи

03.03.2018
49 марта ўқилди
Бекзод бобоси изидан бориб, келажакда етук санъаткор бўлмоқчи

Келажакда яхши бир касб эгаси бўлиш учун инсон ёшликданоқ тинимсиз ҳаракат қилиб, ўз устида изланмоғи, орзулари сари илдам қадам ташламоғи зарур.

12 ёшни қаршилаган Бекзод Наримонов ҳам санъатга болаликдан меҳр қўйди. Оила аъзолари Бекзоддаги юксак истеъдодни бобоси, Ўзбекистон халқ артисти Ҳамидулла Наримонов билан боғлашади.

Бекзод бугунгача бир неча фильмларда суратга тушиб, турли образларни яратишга улгурди. Қолаверса, у турли танловда қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Яқинда у “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритди. Табиийки, бундан оила аъзоларининг боши кўкка етди.

– Фарзандим фильмларда роллар ижро этишни, қўшиқ куйлашни, фортепианода куй чалишни хуш кўради. Аждодларимизнинг кўпчилиги санъат соҳасида узоқ йиллар хизмат қилиб, эл-юрт олқишига сазовор бўлган инсонлардир. Шу сабаб унинг санъатдаги фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз, – дейди Бекзоднинг онаси Лобар Азимбоева.

Ҳозирда қаҳрамонимиз Чилонзор туманидаги 281-умумтаълим мактабининг 6-синфида ўқиши билан бирга, 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида эстрада ва вокаль йўналишида таълим олмоқда. У мактабда барча фанлардан аъло баҳоларга ўқийди.

– Ҳозирги кунда устозим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудовадан актёрлик маҳоратидан сабоқ олиб келмоқдаман. Мени доимо қўллаб-қувватлаётгани учун ота-онамдан миннатдорман. Келажакда етук санъаткор бўлиб, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан, – дейди Бекзод Наримонов.

Теглар:#2018/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353