Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Беғубор қалбларни асрайлик

19.06.2014
42 марта ўқилди
Беғубор қалбларни асрайлик

Одам савдоси трансмиллий жиноятларнинг хавфлиси сифатида жаҳон афкор оммасини ташвишлантираётир. Мамлакатимизда бундай нохуш ҳаракатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ушбу мавзуга оид йиғилишлар, даврда суҳбатлари мунтазам равишда ўтказилади.

– Мактабимизда одам савдосининг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган, – дейди мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Илмира Умарова. – Бундай тадбирлар болажонларимизнинг беғубор қалбида таъсирчанлик кучини оширишга ёрдам беради. Шу боис, ёзги таътил даврида ҳам ҳар бир ўқувчининг қаерда, қандай иш билан шуғулланаётгани назорат остига олинган. Бу борада ота-оналар билан ҳамкорлик яхши самара бераётир.

Яқинда мактаб оромгоҳида “Қулликка тушиб қолманг” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан одам савдоси энг оғир жиноят эканлиги, ҳеч бир фуқаро, айниқса, ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмасликлари учун огоҳ бўлиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик ўзаро ҳамкорликда иш юритиши лозим эканлиги таъкидланди.

Теглар:#2014/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Жажжи юракларни асрайликСаломатлик

Жажжи юракларни асрайлик

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Мамлакатимизда ҳам шундай касаллик билан рўйха

01.06.2021149
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332