
Зарур маҳсулотлар: корж учун: 300 гр. ун, 3 дона тухум, 300 гр. сметана, 130 гр. шакар, пишириқ сода, 1 ош қошиқ какао. Креми учун: 850 гр. сметана, 200 гр. шакар кукуни, 250 гр. майиз, 200 гр. ёнғоқ, 100 гр. желатин керак бўлади.
Тайёрланиши: алохида идишга тухумларни чақиб миксер ёрдамида кўпиртирилади. Сўнгра аста-секинлик билан шакар, сметана, ун ва сода солиб кўпиртиришда адавом этилади. Массани иккига ажратиб биринчи массани листга солиб газ печига 190 даража 15 дақиқага қўйилади. Иккинчи массага какао қўшилади. Биринчи коржик пишгандан сўнг иккинчи коржик пиширилади. Коржик пишгунга қадар кремни тайёрлаб олинади.
Идишга сметана ва шакар солиб миксер ёрдамида кўпиртирилади. Майизни 10 дақиқага иссиқ сувга солиб қўйилиб сочиқ орасида силқитилади. Энди тортни безатишга ўтилади. Биринчи ва иккинчи коржиклар иккига ажратилади. Биринчи коржик қўйилиб устига крем суртилиб устидан ёнғоқ ва майиз сепилади. Сўнгра иккинчи коржик қўйиб унинг ҳам устидан крем ва ёнғоқ, майиз сепилади. Шу кетма-кетликда коржиклар қўйиб чиқилади. Торт устини ўз хохишингизга кўра безатишингиз мумкин. Байрам торти жуда ширин ва чиройли чиқади. Байрамга жуда ажойиб совға бўла олади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
