Ҳар йили Янги йил арафасида “Президент арчаси” шодиёналари кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказилаётгани бу борадаги амалий ишларнинг ёрқин ифодасидир. Болажонларнинг энг севимли байрамига айланган ушбу тантаналарда давлатимиз раҳбарининг ўқув анжомлари, турли ширинликлардан иборат совғалари кичкинтойлар учун унутилмас туҳфадир.
Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg‘iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси томонидан ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш учун қизғин ҳозирлик кўрилди. “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилди.
Совғалар жорий йилнинг 29 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида тантанали равишда топширилди.
Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудидаги мактабгача таълим масканлари, умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, болалар кутубхоналари, Ахборот-ресурс марказларида, маданият ва санъат масканларида Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Ушбу тадбирларда ёш авлодни ватанпарварлик, фидойилик, юрт тинчлиги ва осойишталиги, яратилган шароит ва имкониятларнинг қадрига етишга ундовчи бадиий-мусиқий дастурлар, викториналар, кўрик-танловлар ўтказилиб, уларда ҳар бир ўғил-қизнинг фаол иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқиши, зукколиги, намунали хулқи билан бошқаларга ибрат бўлаётган болажонларга бадиий китоблардан иборат совғалар топширилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
