Биз журналистлар янгиликнинг сеҳрли табассумига ўч бўламиз. Баҳорнинг илк чечакларини кўзига сурган бобо-ю момоларимиздек сир ва сеҳрга тўла янгиликларга интиламиз.
Ана шундай хушхабарлардан бири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти буюртмасига асосан тайёрланган дунёнинг 158 та давлати ўрин олган Wорлд Ҳаппинесс Репорт – 2016 ҳисоботида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида “Энг бахтли давлат” деб топилди. Албатта, бу янгилик ҳар бир юртдошимизнинг қалбини фахр туйғуларига тўлдиради.
Ана шу бахтиёрликни Тошкент Фармацевтика институти ёшлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Келажакда юрт ишига камарбаста бўлишга интилаётган замонамиз қаҳрамонлари ўзларининг намунали хулқи, яхши ўқиши, жамоат ишларидаги фаоллиги, жонкуярлиги билан ажралиб туришади. Ана шундай интилувчан ёшлардан бири саноат фармацияси факултетининг 4-босқич талабаси Нозима Нусратовадир.
Институт илмий кенгаши ҳар йили талабалар ўртасида илмий ишлар бўйича танлов ўтказади. Бу йилги беллашув “ХХИ аср – интеллектуал ёш авлод асри” номи билан бўлиб ўтди. Наргиза ушбу конференсияда “Тибет қизил барбариси субстансиясининг технологик хусусиятларини ўрганиш” номли маърузаси билан қатнашиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди ва Маннон Азизов номидаги стипендия ғолиби бўлди.
Дугонасига ҳавас қилган Шаҳодат Файзуллаева ҳам ушбу конференсияда “Депрессияга қарши трициклик антидепрессантлар кимё технологик хоссалари” мавзусида маъруза қилиб, “Энг яхши кўрсаткичга эга талаба” сертификатини қўлга киритди. У институтнинг касбий таълим йўналишининг магистиратура босқичида ўқийди. Олийгоҳнинг “Камолот” ЁИҲ аъзоси, ўқиши намунали, жамоат ишларида фаол қатнашади. Шунинг учун Шаҳодат “Биз буюк мамлакат фарзандларимиз” фестивали ғолиблигини ҳам қўлга киритган.
– Олийгоҳимизда 1 минг 700 нафар талаба таҳсил олади. Уларнинг орасида ўз ўрнига эга бўлиш осон эмас, – дейди институтнинг илмий ишлар бўйича проректори Рустам Тўлаганов. – Институт маъмурияти уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор беради. Ҳар йили билим юрти томонидан ўн нафар талабага Маннон Азизов номидаги стипендия танлов асосида ажратилади.
Кўкка ой, қуёш, юлдуз чирой бахш этганидек, юрт жамолига қалби офтобдек саховатли, ойдин йўлларни танлаган, юлдузлардек ёниб, ёруғлик бахшида этаётган фидойи ёшлар муносиб ҳисса қўша олади. Дунё тан олаётган жонажон юртимизнинг гуллаб-яшнаши ана шундай ижодкор, изланувчан, ташаббускор ёшларимизнинг саъй-ҳаракати самарасидир.
Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлигига жуда катта эътибор берганини кўрамиз. Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади” деган эди. Дарҳақиқат, она соғлом бўлсагина ундан соғлом фарзандлар дунёга келади. Авлодлар саломатлиги эса юрт тараққиёти ва келажагини белгилайди.
– Бугун мамлакатимизда биз ёшларнинг таълим олишимиз, ўз иқтидоримизни тўла намоён этишимиз учун барча шароитлар яратилган. Шу маънода олиб қараганда ўзим таҳсил олаётган Тошкент Фармацевтика институтида ҳам соҳанинг етук мутахассиси бўлишимиз учун имкониятлар бисёр, – дейди талаба Шаҳодат Файзуллаева. – Энг асосийси, бу юксак эътиборга “лаббай”, дея жавоб беришимиз, ўз билим ва салоҳиятимиз билан она Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшишимиз зарур.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятПАНДЕМИЯ: ФАРЗАНДИНИ МАКТАБГА ЮБОРАЁТГАН ОТА-ОНАЛАРГА МУҲИМ ТАВСИЯЛАР
Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тербия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат – Пандемия вазиятида фарзандларини мактабга юбор
ЖамиятРЕЙТИНГ ДАФТАРИ – ўқувчининг юзи, кўзгудаги акси(ми?)
Маълумки, ота-оналар ҳар гал янги ўқув йили олдидан фарзандлари учун керакли ўқув қуроллари танларкан кундалик рейтинг дафтарини ҳам ҳарид қилишни унутишмайди. Кундалик дафтар жилд
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
