Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БАХТИЁР элга бунёдкорлик ярашади

08.01.2016
45 марта ўқилди
БАХТИЁР элга бунёдкорлик ярашади

Юрт тинчлиги нафақат оилалар мустаҳкамлиги, балки унинг ижтимоий таъминоти ҳаётимиз фаровонлигига ҳам боғлиқ, албатта. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳолини, айниқса, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашга алоҳида аҳамият берилаётгани ана шу саъй-ҳаракатларнинг, фаровонликнинг белгисидир.

Ўзига хос қадриятлари, урф-одатлари билан ажралиб турадиган Қорақалпоғистон Республикасида Кексаларни эъзозлаш йилида ушбу ҳудуд бўйича 118 та қурилиш манзилли дастурга киритилиб, 110 миллиард сўмдан зиёд ижтимоий маблағ сарфланиши режалаштирилган эди. Ана шу дастур асосида 22 та ҳудудда мактаб, ўнта коллеж ва тиббий муассаса, саккизта болалар спорти иншооти, 60 та аҳоли турар жойини сув билан таъминлаш каби бунёдкорлик ишлари амалга оши­рилди. Шунингдек, бешта спорт зали, учта болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бўйича қурилиш ишлари тўлиқ якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 6-фев­ралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида 58 ёш оила янги турар жойга эга бўлди. Бу ерда ким билан суҳбатлашманг, бугунги турмуш шароитининг афзалликларини таъкидлаб, ўз миннатдорликларини изҳор этадилар. Улардан бири Насиба Қутлимуратова. У ҳозирги кунда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети магистратура йўналишининг “Давлат ҳуқуқи ва бошқарув” мутахассислиги бўйича таълим олмоқда. Талабага мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида “Камолот уйлари”дан бири насиб этди. Бу эзгулик бежиз эмас. У ўзининг илмга чанқоқ ва ташаббускорлиги билан тенгдошлари орасида ажралиб туради. Насиба Қутлимуратова 2012-2013-ўқув йилида Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси бўлди.

– Мамлакатимизда амалга о­ширилаётган туб ислоҳотлар замирида юртдошларимизнинг тинч ва осуда ҳаёти мужассам. Бу қалбимизга фахр ва ғурур бахш этади. Биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ота-она ҳамда устозларимнинг ишончини оқлаётганимдан мамнунман. Бу яратилган имкониятлар, ишонч ва рағбат менга янада масъулият юклайди. Албатта оиламнинг осойишталиги кўнгил хотиржамлигидир. Барча қулайликларга эга бўлган янги уй қувончимизга қувонч қўшди. Давлатимиз томонидан берилган уй Янги йилга муносиб совға бўлди. Бу бизларни янада муваффақиятларга ундайди, – дейди Н.Қутлимуратова.

Таъкидлаш жоизки, 2010-2014-йиллар давомида 14 та тумандаги 46 мавзеда ҳаммаси бўлиб 2 минг 332 та уй-жой қурилиб, аҳолига фойдаланишга топширилди.

Энг чекка туманлардан ҳисобланган Амударё туман маркази кейинги йилларда ўз қиёфасини бутунлай ўзгартирди. Марказ­даги улкан бунёдкорлик ишларини кўрган кўз қувонади. Манғит шаҳрининг “Гулзор” маҳалласида эса “Камолот шаҳарчаси” ташкил этилиб, 4 қаватли 48 квартирали турар-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Айниқса, болажонлар учун янги истироҳат боғининг барпо этилгани уларга олам-олам шодлик улашди. Ана шундай чекка ҳудудлардан яна бири Қипчоқ туманидаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактаби замонавий қиёфада. Бу ерда яна 13 та спорт иншоотида ёшлар ўзлари хоҳлаган спорт тури билан шуғулланишлари учун имконият яратилгани ёш авлодга қаратилаётган юксак эътибордан дарак бериб турибди.

Энг муҳими 2010-2015-йиллар мобайнида тумандаги олтита мавзеда замонавий типдаги уй-жойлар бунёд қилинди. Барча шароитларга эга ушбу турар-жойлар замонавийлиги ва қулайлиги билан хонадон эгаларига манзур бўлмоқда. Аҳоли шаҳардан қолишмайдиган табиий газ, ичимлик суви, электр-энергияси билан таъминланган хонадонларда истиқомат қилишмоқда.

Чимбой тумани аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланди. Жумладан, “Тоза йўл” овул фуқаролар йиғини марказидаги “Анна” овули, “Дўстлик” ва “Темир йўл” гузари, ҳамда “Тазқара” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Улкан Қанли” мавзеси аҳолиси учун сув тармоқлари янгидан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Мухтасар айтганда, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари замирида аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёти сари интилиши ўз аксини топган. Зеро, ижтимоий-сиёсий барқарорликка эришган юртда ривожланиш бўлади. Халқи фаровон яшаётган, фарзандлари баркамол улғаётган юртнинг келажаги эса ҳамиша порлоқдир.

Теглар:#2015/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241180
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221033
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783