Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БАХТИЁР АВЛОДМИЗ

08.12.2012
701 марта ўқилди
БАХТИЁР АВЛОДМИЗ

Бахтимиз Қомуси бўлмиш Конституциямиз ҳақ-ҳуқуқларимиз пойдеворидир. Ҳар гал уни қўлимга олиб қайта-қайта ўқийман. Қомусимизнинг ИХ-боб 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул билим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат ҳимоясидадир” дея кўрсатилган.

Шу боис ҳам мен ва менинг тенгдошларим барча шароитларга эга бўлган мактабларда яйраб билим олмоқдамиз. Шу ўринда бир савол туғилади.

Хўш, бундай қулай шарт-шароитларлардан биз қандай фойдаланаяпмиз? Бунга жавобан аввало синфимиз ўқувчиларининг деярли барчаси аъло ва яхши баҳоларга ўқиб, турли фан олимпиадаларида мунтазам ғолибликни эгаллаб келаётганини таъкидлагим келади. Жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этамиз. Барча устозларимиз, ота-онамиз сингари бизни қўллаб-қувватлаши ютуқларимиз гаровидир. Ўзим эса она тили ва адабиёт фанини яхши кўраман, шеърлар машқ қиламан. Яқинда менинг биринчи шеърим матбуотда чоп этилди. Бутун синфимиз мени қутлаганида қалбим ҳаяжонга тўлиб кетди. Газетани ўқиётган бобожоним, баракалла менинг бўлғуси шоира қизим,– дея мақтаб қўйди. Шундай озод ва обод юртда яшаётганимдан фахрланаман. Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида шундай дейди: “Маълумки, бугун биз юртимизда халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси бўлган Конституция ва қонунлар асосида демократик дунёвий давлат барпо этмоқдамиз. Бу давлат, авваламбор, дунёвий тараққиётга, унинг энг илғор ютуқ ва натижаларига таянади”. Демак, биз ёшлар ҳам ана шу тараққиётга пухта билимимиз билан ҳисса қўшишимиз лозим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020341
“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?Сиёсат

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?

2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл

15.03.2019300