
АҚШдаги Шимоли-ғарбий университетнинг молекуляр терапия маркази олимлари ҳайвонлар билан турли тадқиқотлар ўтказиш орқали “бахт таблеткаси”ни яратиш устида иш олиб бормоқда.
Яъни, улар руҳий сиқилишнинг олдини олувчи янги дорини каламушларда синовдан ўтказмоқда.
Замонавий илмий тасаввурларга кўра, кулги бир-бири билан ўйнаётган одамсимон маймунларда кузатилувчи "пишиллаш"дан келиб чиққан. Тадқиқотларнинг кўрсатишича маймунлар нафақат кулади, балки ўзига яраша ҳазилкашлик ҳам қилар экан.
Бошқа ҳайвонларда ҳам юмор ҳисси борми, деган савол туғилади. Калорадо университети олими, “Ҳайвонларнинг эмоционал ҳаёти” китоби муаллифи Марк Бекоффнинг фикрига кўра, юмор ҳисси барча сут эмизувчиларга хос ва илм-фан яқин орада буни исботлайди. Бекофф таниқли олим Чарльз Дарвиннинг “инсон ва ҳайвон интеллекти орасидаги фарқ моҳиятда эмас, балки даражада эканлиги” тўғрисидаги фикрини эслатиб ўтади. Яъни, инсонларда юмор ҳисси бўлса, у ҳайвонларда ҳам бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Қизиғи, каламушлар билан тадқиқот олиб бораётган олимлар уларни қитиқлаб кўришди. Бунгача бир-бири билан ҳазиллашиб курашаётган ва қувлашиб юрган каламушлар 50 кГц частотада ультратовушли чийиллаш чиқариши аниқланган эди. Кемирувчиларнинг қорни қитиқланганда ҳам худди шу тарздаги чийиллаш қайд этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
