Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бахмалдаги яшил кенгликлар

27.05.2013
48 марта ўқилди
Бахмалдаги яшил кенгликлар

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида ўқув даргоҳимизда ташкил этилган "Ёш сайёҳлар" тўгараги аъзолари билан қўшни Бахмал тумани тоғлари, зиёратгоҳ жойларига саёҳат уюштиришни мақсад қилган эдик. Саёҳат олдидан ўқувчилар билан озиқ-овқат ва зарур анжомларни сафар халталарга жойлаштириб қўйдик.

Бахмал туманини тоғларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳудуддаги Туркистон ва Моргузар тизма тоғларини боғлаб турадиган ниҳоятда гўзал ва оромбахш маскан Новқанинг табиати бой ва хилма-хил, ўзига хос ўсимлик дунёсига эга. Кўп асрлик арча ва чинор дарахтлари умрбоқийлик рамзи ҳисобланади. Шохларини зўрға кўтариб турган олма, бодом, писта каби мевали дарахтлар киши эътиборини ўзига тортади. Бу масканда биргина олманинг 20 га яқин нави парвариш қилинади. Тоғларида кийикўт, ялпиз, наъматак каби доривор гиёҳлари мўл-кўл. Шунинг учун ҳам Бахмални қадимдан “Табиблар юрти” деб бежиз айтишмаган.

Биз сафар давомида Қонтомди дараси, тик ва осмонўпар қояларга боқиб, унинг улуғворлигига маҳлиё бўлдик. Юқоридан Тераклисой дарёсининг шовуллаши, анҳор ва жилғалардан муздек сувнинг шилдираб оқишини эшитиб, беихтиёр чарчоқни унутгандай ҳис этдик. Теварак-атроф гўзаллигини ҳис этиш учун эса ҳеч бўлмаганда булоқларини томоша қилсангиз кифоя.

Ёз – ўсиш, кўпайиш мавсуми. Бу вақтда яйловдаги ўт-ўланлар ранг-баранг тусга киради. Турфа гулзорларни кўриб кўзингиз қувнайди. Улар худди рассом чизган суратдек кишини ўзига ром этади. Пастлаб сузаётган булутлар бўлиниб зангори осмон кўзга ташланади. Майин эсиб турган салқин тоғ шамоли эса руҳиятимизга хушнудлик бағишлайди.

Теглар:#2013/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782