Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Барвақт қўйилган ташхис – энг яхши ҳимоя

18.08.2018
119 марта ўқилди
Барвақт қўйилган ташхис – энг яхши ҳимоя

Жаҳон тиббиётида онкология энг мураккаб соҳалардан бири. Ўлим кўрсаткичи бўйича юрак қон-томир хасталиклари биринчи ўринда турса, иккинчи ўринни ўсма касалликлари эгаллайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, охирги 10-15 йил давомида ўсма касалликлари кўрсаткичлари жадал ортиб бормоқда ва 2020 йилга бориб ушбу хасталиклар билан касалланган беморлар сони ўттиз миллионга етиши тахмин қилинмоқда. Хўш, саратон хасталиги ва унинг пайдо бўлиш аломатлари ҳақида нималарни билиш керак ва ундан қандай огоҳ бўлиш зарур? Ушбу саволлар билан Қашқадарё вилояти Онкология диспансери бош шифокори Тўрақул ХОЛИҚОВга мурожаат этдик:

- Саратон касаллиги тўсатдан пайдо бўлмайди, - дейди Тўрақул Холиқов. - Умуман ҳар бир касалликнинг бошланиш ва ривожланиш жараёни бўлганидек, саратон касаллигида ҳам шу давр мавжуд. Кўпинча у касаллик сурункали кечадиган патологик ўзгаришлардан сўнг ривожланади. Шунингдек, тери, меъда, бачадон бўйнидаги узоқ вақт битмайдиган яралар, полиплар, сут безлари фиброадиноматози ва ҳоказолар оқибатида ҳам пайдо бўлади. Демак, саратонга сабаб бўладиган омиллар ўз вақтида бартараф этилиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ.

Саратон касаллигининг характерли хусусиятларидан бири шуки, тўқимада ўсимта ҳосил бўлиб ривожлангандан кейингина касаллик белгилари юзага чиқади ва танадаги ўсимта ўсаётган аъзонинг функцияси кескин бузилади. Саратон касаллиги бошланаётганда, у тананинг қайси қисмида ривожланаётганидан қатъи назар, қаттиқ оғриқ бермайди. Баъзи ҳолларда касалланган шахс оғриқни сезмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун бемор врачга кеч мурожаат қилади. Шу туфайли ҳам касаллик анча жиддийлашиб кетади ва уни даволаш жараёни қийин кечади. Барибир ҳар қандай шароитда организмда бирон ўзгариш ҳосил бўлса, дарҳол шифокорга учрашиш лозим, шундагина саратон касаллигининг олдини олиш, агар у бошланган бўлса, даволаш мумкин.

Эркакларда кўпинча меъда, бронхлар, тери, пастки лаб, оғиз бўшлиғи, ҳалқум, ўпка (хусусан, кашандаларда бу касаллик ривожланиши тайин, чунки никотин ўпка фаолиятини борган сари ишдан чиқариб боради), таносил аъзоларида саратон касаллиги учрайди. Аёлларда эса ўзгача. Уларда бачадон, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сут безлари ва терида мазкур касаллик ривожланади.

Олимларнинг изланишлари шуни кўрсатадики, бутун дунёда экологиянинг бузилиши, инсонларнинг турмуш тарзида зарарли одатларнинг, шу жумладан, тамаки ва алкоголь истеъмол қилишнинг кўпайиши, ўз навбатида, онкологик хасталикларнинг ҳам ортишига олиб келмоқда. Мисол учун, ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 96 фоизини тамаки чекувчилар ташкил қилади. Бундан ташқари, қувватсизлик, озиш, сабабсиз камқонлик, бош айланиши каби ҳолатларни сезган кишиларнинг шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмаслиги ҳам ўсма касалликларининг ўз вақтида аниқланмаслигига сабаб бўлаяпти. Бундай белгилар ўсма касалликларида тез-тез учраб турадиган ҳолат ҳисобланиб, ушбу ўзгаришларни ўзида пайқаган киши албатта шифокор кўригидан ўтиши керак.

Касалликка қарши курашиш, даволаш фақатгина шифокорнинг вазифаси эмас. Аввало, ҳар бир инсон ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши, ҳеч бўлмаганда, йилига икки маротаба тиббий кўрикдан ўтиб туриши лозим. Жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказганимизда, энг аввало, ана шу масалага эътибор қаратамиз. Инсон ҳар доим соғлом турмуш тарзига амал қилиши баробарида, ўз саломатлигига эътиборли бўлмоғи лозим. Ҳар қандай хасталикни даволагандан кўра, олдини олган маъқул, осон. Негаки, бой берилган вақтни ортга қайтариб бўлмаганидек, соғлиқни ҳам тиклаш мушкул.

Мухтасар айтганда, ушбу хасталик бедаво эмас. Даволаниш жараёнидаги эътибор, касалликни енгишга бўлган ишонч, яшашга кучли иштиёқ бу хасталикни мағлуб қила олади. Зеро, руҳий мадад инсондаги ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди, курашга, яшашга ундайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726