Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БАРНОНИНГ ОРЗУСИ

17.08.2015
43 марта ўқилди
БАРНОНИНГ ОРЗУСИ

Баланд бинолар жойлашган кўркам шаҳарда Барно исмли қиз яшар, у ҳар доим мактабгача таълим муассасасига қатнар экан. У муассасанинг биноси жуда чиройли ва кўркам бўлиб, шаҳарнинг ўртасида жойлашган экан. Барно боғчага эмас мактабга боришни жуда-жуда хоҳларкан. Онаси эса унга “қизим катта бўлганингда албатта мактабга борасан, ҳозир эса боғчангга боришинг лозим”, – деб уқтираркан. Ўжар қиз ўз сўзида туриб олиб , йўқ ойижон сиз билан бирга мактабга бораман, – дебди.

Ноилож қолган онаси уни ўзи ишлайдиган мактабига олиб борибди. Барнога мактаб худди бир мўжизавий макондай туюлибди. У онаси сабоқ ўтаётган синф хонасига кириб парталарнинг бирига ўтириб олибди ва дарсни кузата бошлабди. Дарсдан сўнг онаси билан уйга қайтган қиз бирдан хомуш тортиб ухлаб қолибди. Эртаси куни эрталаб Ҳамида опа қизидан “бугун ҳам мактабга борасанми”, – деб сўрабди. У эса, йўқ деб жавоб берибди. Нега,– дея ажабланган онасига Барно шундай жавоб қилибди: Мактабга боришдан аввал ҳарфларни билиш зарур экан, мен ҳам аввал ҳарф­ларни, санашни обдон ўрганаман.

Теглар:#2015/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Фарзанд кўриш орзусиСаломатлик

Фарзанд кўриш орзуси

Жуфтликларнинг туғилажак фарзанди ҳаёти, саломатлиги олдида масъулиятлари жуда катта. Ҳомиладорлик ўз вақтида юз бериши, энг асосийси, меъёрда кечиши учун унга тайёргарлик кўриш ша

06.07.2022310
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897