Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Баркамол авлод тарбияси йўлида

20.03.2014
63 марта ўқилди
Баркамол авлод тарбияси йўлида

Юртимизда доимий равишда болалар учун кўплаб замонавий спорт мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Уларда эл фарзандлари турли спорт йўналишлари билан шуғулланиб вақтларининг унумли ўтишига эришмоқдалар.

Йилдан-йилга қурилаётган спорт иншоотлари сонининг ортиши билан бирга ёшларимизнинг спорт соҳасида қўлга киритаётган ютуқлари ҳам салмоқли бўлмоқда. Юртимизнинг барча вилоятларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида қишлоқлар инфратузилмаси ҳам яхшиланиб бормоқда.

Масалан, Хоразм вилоятида 2003-2013-йилларда 94 та болалар спорт объекти бунёд этилиб, ёшлар ихтиёрига берилди.

Бугун вилоят марказидан тортиб чекка қишлоқдаги таълим муас­сасаларида умумтаълим мактабларида, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида болалар, ўқувчиларнинг спорт турлари билан шуғулланишлари учун барча зарур воситалар мавжуд. Хоразмлик ёшларнинг бўш вақтлари асосан спорт мажмуаларида чиниқиш билан ўтмоқда. Шу боис улар республика, Осиё, Халқаро мусо­бақаларда ҳам фаол иштирок этиб, фахр­ли ўринларни эгалламоқда. Жумладан ёш шахматчилар Нодирбек ва Нилуфар Ёқуббоева, Малоҳат Хаитбоева, эркин кураш бўйича Ғуломжон Абдуллаев, дзюдо бўйича Сабоҳат Саидова, сув спорти бўйича Ортиқ Каримбоев, Азиз Отажонов сингари кўплаб ёш спортчиларнинг муваффақиятлари қалбларга қувонч бағишлайди. 2013-йилнинг ўзида хоразмлик спортчи ёшлар халқаро мусобақаларда қатнашиб, 32 та олтин, 35 та кумуш ва 47 та бронза медалларни қўлга киритдилар.

Муҳтарам Президентимизнинг “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилоят аҳолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғри­сида”ги қарорида ҳам вилоят марказида янгидан спорт мажмуалари қуриляпти.

Масалан, Ёшлик кўчасида спорт шаҳарчаси барпо этилмоқда. Шу йилнинг ўзида шаҳарда битта ёпиқ сузиш ҳавзаси, иккита спорт зали қурилади. Шунингдек, Шовот канали қирғоғида спорт турлари билан шуғилланиш учун махсус бинолар, майдончалар бунёд этилмоқда.

Шунингдек, Шовот, Янгиариқ туманларида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Гурлан, Янгиариқ, Хива, Ҳазорасп туманларида эса янги спорт заллари қуриш режалаштирилган.

Бугун биз Урганч Давлат унверситетининг жисмоний маданият факултети талабалари, шаҳар, қишлоқларда, айниқса истиқомат жойларида бўлганимизда болаларнинг спортга қизиқиш ва иштиёқлари тобора ошиб бораётганининг гувоҳи бўламиз. Ўтган йили Урганч шаҳридаги 37 та маҳаллада, айниқса, кўп қаватли уйлар атрофида болалар спорт майдончалари ташкил этилди. Шу жумладан, биз истиқомат қилаётган 1-маҳалладаги кўп қаватли уйлар олдидаги спорт майдончасида ҳам болаларнинг спорт билан шу­ғулланишлари учун имкониятлар яратилган. Мен болалигимдан эркин кураш билан шуғулланиб келаман. Айни пайтда дарсдан бўш вақт­ларимда ўз тажрибамни ёшларга ўргатиб бормоқдаман.

Теглар:#2014/12-13

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эзгулик йўлиЖамият

Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол

31.05.2021327
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.2021143
“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси ЎзбекистондаЖамият

“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда

Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин

01.07.2021131
Зоминда уч авлод учрашуви  бўлиб ўтдиТиббий туризм

Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил

19.10.2022293