Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Баркамол авлод камоли ота-онанинг руҳий ва жисмоний соғлиғига боғлиқ

30.08.2012
70 марта ўқилди
Баркамол авлод камоли ота-онанинг руҳий ва жисмоний соғлиғига боғлиқ

– дейди Андижон вилоят кўп тармоқли Тиббиёт маркази бош шифокори А.ЮЛДАШЕВ.

Бугун мамлакатмизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда. Жойларда барпо этилаётган, таъмирдан чиқарилаётган тиббий муассаларининг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши бунинг исботидир. Тиббиёт муассаларини такомиллаштириш тўғрисида ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонлар ижросини таъминланаётгани соҳа ривожига улкан ҳисса қўшмоқда.

Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига 165-ўринли стационар ва 200 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси киради. Марказ ўз низомига кўра вилоят аҳолисига тиббиётнинг асосий йўналишлари бўйича юқори малакали, ихтисослашган диагностик даволаш, даволаш-профилактик тиббиёт ёрдамининг ҳамда шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларига ташкилий услубий ҳамда консультатив ёрдам кўрсатади.

Марказнинг стационар таркибида 30 ўринли кардиология ва ревматология, 25 ўринли неврология, 20 ўринли гастроэнтрология, ҳар бири 15 ўриндан иборат урология, лор касалликлари, хирургик инфекция ва реконструктив жарроҳлик бўлимлари мавжуд.

Марказ фаолиятидан барча мамнун. Юқори технологияли замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар орқали беморларга ташҳис қўйиб, сўнгра малакали тиббий хизмат кўрсатишдан иборатдир. Мазкур масканда 60 дан зиёд шифокорлар фаолият кўрсатади. Уларнинг 3 нафари тиббиёт фанлари доктори, 6 нафари тиббиёт фанлари номзоди илмий унвонига эга.108 нафар малакали ўрта тиббиёт ходимлари эса аҳоли саломатлиги йўлида хизмат қилишмоқда.

Шифохона бўлимларида йил давомида 7200-7500 нафар беморлар даволаниб чиқишади. Консультатив поликлиника орқали эса 48000-53000 нафар беморлар керакли маслаҳатларни олишади.

Шифохонани замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳукуматимиз томонидан ажратилган маблағга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси 135 млн. сўмга гастродуоденоскоп, электроэнцефалограф, УТТ, ЭКГ, физиотерапевтик, биокимёвий, анализатор каби диагностика ва даволаш жиҳозлари харид қилинди.

Бундан ташқари жарроҳлик ва реанимация бўлимлари 99500 АҚШ доллари миқдорига тенг Япония ҳукумати гранти ҳисобига жарроҳлик столлари, чироқлари беморлар ётқизиладиган махсус арава, электрон купе, катта жарроҳлик тўплами каби тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Келажакда республика оптимизация дастурига кўра марказ фаолиятини тўлақонли ташкил этиш, унинг таркибий тузилмасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 48-қарорига мувофиқ ташкил этиш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

1. Марказ таркибидаги Консультатив поликлиникани тўла реконструкция қилиш ва уни янги, тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлари билан таъминлаш;

2. марказ ҳудудида 150 ўринли жарроҳлик корпусини қуриб битказиш;

3. мавжуд биноларни мукаммал таъмирда чиқариш.

Юқорида кўрсатилган қурилиш ишларини амалга ошириш учун 2012-2014 йиллар давомида давлат бюджет маблағларидан 13,5 млрд. сўм ажратиш режалаштирилган. Ушбу ишлар якунлангандан сўнг марказ бўлимларини жиҳозлаш учун 3 млн. АҚШ долларига тенг замонавий, энг сўнгги русумли диагностик ва даволаш тиббий асбоб-ускуналари келтирилади.

Жорий йилда поликлиника биноси тўла реконструкция қилиниб, таъмирдан чиқарилди. Ҳозирда бинога кўчиб кириш ишлари олиб борилмоқда.

Қаердаки касбга содиқлик, тартиб-интизом ва озодалик билан иш юритилса, малакали ва сифатли иш бажарилса ўша ерда меҳнат баракали бўлади. Ушбу шиорга амал қилган шифохона ходимлари ўз тажрибаси ва малакасини ошириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга жиддий эътибор бермоқда.

Шифохона ходимларининг беморларга муносабати ҳақида сўз кетганда салоҳиятли тиббиёт ходимларидан кардиология бўлими мудири Х.Турсунов, гастроэнтрология бўлими мудири Н.Қодиров, йирингли жарроҳлик бўлими мудири Қ.Хакимов, шифокорлардан У.Далимова, Н.Собитова, М.Мусаева, ўрта тиббиёт ходимларидан З.Раҳмонова, Р.Исалуева, Ё.Абдуқодирова, К.Ғаппорова, Д. Фозиловалар ўз касбига садоқатли ва ширин муомаласи билан беморлар дардига малҳам бўлаётган қўли енгил шифокорларни тилга олмай бўлмайди. Чунки, улар жамоамиз фахри ҳисобланади.

Теглар:#2012/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Руҳий ногиронлар:  улар кимлар?Тиббий сабоқлар

Руҳий ногиронлар: улар кимлар?

«Ногирон» сўзи қулоғимизга чалинса, дастлаб иккала кўзи кўр, қулоқлари кар ёки оёқ-қўли шол одамлар кўз олдимизга келади. Ҳа, улар жисмоний нуқсонлари туфайли ногирон бўлиб қолишга

12.11.2021227
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Зоминда уч авлод учрашуви  бўлиб ўтдиТиббий туризм

Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил

19.10.2022293
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021165