Наманганда “Келажаги порлоқ юртнинг баркамол авлодлари” деб номланган ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларидан фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этди.
Президентимиз томонидан ёшларга билдирилаётган юксак ишонч ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ташаббус ва ғояларини рағбатлантириш, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, ҳеч кимдан кам бўлмаган замонавий шароитларда ўсиб-улғайиши учун яратилаётган кенг имкониятлар ўз самараларини бераётгани таъкидланди.
Фестиваль доирасида ўтказилган семинарда ёшлар одам савдоси ва бошқа турли иллатларга қарши курашиш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш борасида фикр алмашдилар.
“Қувноқлар ва зукколар”, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди.
Тадбирнинг иккинчи кунида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида бадиий-мусиқий дастурлар намойиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтаётган 54-анъанавий гул байрами тантаналарида қатнашди.
– Президентимиз ҳамиша биз, ёшларга юксак ишонч билдириб, маррани доимо баланд олиб яшашга даъват этади, – дейди андижонлик фестиваль иштирокчиси Довуд Обидов. – Юртбошимиз бизнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камолга етишимиз йўлида чексиз ғамхўрлик кўрсатмоқда. Бундай тадбирлар ёшларни ана шундай эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, уларда Ватанга муҳаббат ва эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтиришга хизмат қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
Жамият“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда
Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин
