Юртимизда аҳоли саломатлигига, уларнинг тиббий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга доир қабул қилинаётган қарорлар, давлат дастурлари соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтирмоқда.
Бу борада айниқса, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ. Жумладан, жамғарманинг Қашқадарё вилоят таянч маскани ходимлари томонидан йил давомида кексалар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари холидан хабар олиниб, уларга дори-дармонлар, кийим-кечаклар тарқатилди.
Вилоят таянч маскани доимий равишда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, коллеж ва лицейлар ҳамда ички ишлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб боради. Мана шундай ҳамкорлик натижаларида жамғарма жойларда "Огоҳлик – давр талаби", "Гиёҳвандлик – аср вабоси" каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этиб келмоқда.
Бундан ташқари жамғарманинг вилоят таянч маскани ходимлари томонидан маҳаллаларда, чекка қишлоқларда тиббий кўриклар ташкил этилиб, аҳоли саломатлиги чуқур текширувдан ўтказилмоқда. Оилада тиббий маданиятни ошириш, қизларни оилавий никоҳга тайёрлаш, эрта никоҳни олдини олиш, мажбурий таълимни тўлиқ қамраб олиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича" комиссия мажлисининг баённомаси бўйича ҳам бир қанча ишларни амалга оширди. Қамаши, Косон, Миришкор туманларида, Қарши шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда ота-она ва фарзандлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, кексаларга ҳурмат, фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчлари каби умуминсоний фазилатлар ҳақида маърузалар ташкил қилинди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
