
...Умумтаълим мактабини тамомлаган ўғлим академик лицейга ўқишга кирди. У билан ўқув масканига кириб борар эканман, таълим даргоҳининг муҳташам биноси мени ҳайратга солди.
Кенг ва ёруғ йўлаклар замонавий жиҳозланган синф хоналар томон етаклайди. Ўқувчилар ўзаро фикр алмашиб, суҳбат қуриши учун катта фае, ҳар бир фан йўналиши учун эса алоҳида қаватлар ажратилган. Ихтисослик бўйича барча синфхоналар зарур ўқув қуроллари, техник анжомлар билан таъминланган. Катта спорт зали, кутубхона киши ҳавасини келтиради. Ўғлим ана шундай билим масканида таълим олишини ўйлаб, кўзимга ёш келди. Хурсандчилик, бахтиёрлик кўз ёшлари. Шукроналик кўз ёшлари. Тинч-осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, болаларимиз бахти учун масрурлик кўз ёшлари...
...Эсимда, бизнинг болалик пайтимизда ихтисослик бўйича дарс ўтиладиган синф хоналари қишда совуқ бўлгани учун палтоларда ўтирар эдик. Бармоқларимни нафасим билан иситиб, ёзардим. Баъзан стул етишмаганлигидан партада икки эмас, уч киши амаллаб ўтирган пайтларимиз бўлган. Устозларимиз палтоларини елкаларига ташлаб доскага ёзганларини эслайман. Дарсликлар негадир етишмасди. Аммо биз бунга кўникиб кетгандик. Одатий ҳол эди бу. Дугоналар икки-уч киши бўлиб дарс тайёрлар эдик. Она тили дарслигини аниқ эслайман. Негадир ингичка, озғингина тўқ яшил рангдаги бу китоб икки йил ўқиш учун мўлжалланган эди. Биз дарсликларни ямаб, газета қоғозларига ўраб тутар эдик. Дўкон пештахталарида мактаб анжомлари етишмаганидан ҳар катакка ёзиб, битта дафтарни икки йилга етказишга ҳаракат қилганмиз. Негадир дафтарларгина эмас, кундалик эҳтиёж моллари ҳам узоқдаги бир дўконда оиладаги киши бошига ўлчаб берилган. Биз дарсларга кечга қолмаслик учун навбат олиб, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилардик. Раҳматли бувим ҳам уруш йилларини гапириб берардилар. Ўша даврда “забор карточка” тарқатганларини, ҳаёт қийин бўлса-да, одамлар орасида меҳр-оқибат бўлганлигини сўзлаб берардилар. Бувимнинг ана шундай ҳикоялари туфайли мен ўзимни ундан кўра бахтлироқ ҳис қилиб, фақат китоб ўқиш билан овуниб яшардим.
...Ҳозир фарзандларимиз учун мактабларда янги, чиройли безатилган дарсликлар берилади. Китобларнинг оппоқ варақларини очсангиз, кўзингиз қувнайди. Уларнинг қўлида эскирган, бир неча ўн йил тутилган китоб дарсликларни кўрмайсиз. Дўконларда истаганча мактаб қуролларини сотиб олиш мумкин. Бозор пештахталари озиқ-овқат маҳсулотларига тўла. Биз кўрган қийинчиликларни кўрмай ўсаётган бугунги кун ёшларининг бўйлари баланд, ўзлари эса жисмонан соғлом. Уларнинг дунёни забт этгудек улкан орзуларидан ҳайратга тушасиз. Болалик хотираларимни сўзлаб берсам, ишонишмайди. “Мустақиллик даврининг болалари-да”, – деб қўяман ўзимга-ўзим.
Буларнинг барига шукр қиламан. Болаларимнинг тинч, осуда, мазмунли ҳаётини кўриб, мен бахтлиман дегим келади. Баъзида, болалигимдаги воқеаларни кўрмаганимда, балки бу кунларнинг шукронасини ҳам билмас эдим-ми, деб ўйлайман. Фарзандларимга ҳавасим келади. Ҳақиқатдан, улар биздан кўра ақлли, билимли, кучли. Мустақилликнинг энг азиз неъматларини болаларимизнинг бахтида кўриш барчамизга насиб эцин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликБурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик, бош оғриғи... Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?
«Соғ бўлинг!» Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянинг бирор кўриниши билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит т
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
