Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Барча меҳр ва эътиборда

13.03.2014
39 марта ўқилди
Барча меҳр ва эътиборда

Самарқанд вилоятида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ташкил этилган тадбир доирасида пойтахтимиз ва вилоятдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш ва тиббиёт институтларининг етакчи олимлари, юқори малакали шифокорлари чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

– Ҳафталик давомида биринчи навбатда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморлар, ногиронларни кўрикдан ўтказиш кўзда тутилган, – дейди Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Азиз Жўраев. – Шу боис тадбир бошлангунга қадар беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароит ва имкониятлар яратилди. Бундан ташқари, кенг аҳоли қатлами вакиллари ҳам мутахассислардан ўз саломатликлари бўйича тегишли маслаҳатлар олмоқда.

– Тез-тез қон босимим ошиб, ўзимни беҳузур сезаман, – дейди Жомбой тумани Ғазира маҳалласида яшовчи Мавлуда Эржигитова. – Бугунги кўрикда бир неча мутахассис назоратидан ўтиб, хасталигимнинг асосий сабабларини билиб олдим. Улар касаллигимга аниқ ташхис қўйиб, даво муолажалари тайинладилар.

Теглар:#2014/11

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болаларда бўй ўсишининг секинлашиши кальций етишмаслигиданми?Саломатлик

Болаларда бўй ўсишининг секинлашиши кальций етишмаслигиданми?

Инсон соғлом бўлиши учун танада барча витамин ва минерал моддалар меъёрда бўлиши лозим. Хусусан, организмнинг тўлақонли ривожланишида кальций алоҳида ўринга эга. Унинг етишмаслиги

21.07.2023302
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132