- Бананнинг мингга яқин тури бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам истеъмолга яроқли эмас.
- Банан таркибида А, С, Е, Б12 витаминлари, рибофлавин, тиамин, ниацин, фолиокислота, темир, калий, калций, магний, фосфор, мис, рух, фтор каби минераллар ва бошқа озиқ моддалари жуда кўп.
- Энг кўп банан ейдиган одамлар Африкадаги Бурунди мамлакати аҳолиси ҳисобланади. Бу ерда ҳар бир киши йилига 200 килограммга яқин банан истеъмол қилади.
- Йиллик ҳосил вазнининг оғирлиги бўйича банан апелсиндан кейин иккинчи ўринда туради.
- Ҳиндистон – энг кўп банан етиштирувчи мамлакат.
- Янгисига қараганда қуритилган бананнинг калорияси беш карра кўпроқ бўлади.
- Банан – энг кенг тарқалган қишлоқ хўжалик экинларидан бири. У оммалашганлиги жиҳатидан тўртинчи ўринни эгаллайди. Олдинги ўринларда гуруч, маккажўхори ва буғдой туради.

- Банан – энг радиоактив мева. Унинг таркибида калий радиоактив изотоплари миқдори кўп. Лекин бунинг хавотирланарли жойи йўқ. Бу радиация ҳар қанча кўп банан истеъмол қилинса ҳам, инсон организмига зарар етказмайди.
- Банан етилиб пишса, мазаси ширинроқ бўлади. Улар узилган пайтда яшил тусда бўлади.
- Энг кўп банан экспорт қилувчи мамлакат – Эквадор.
- Бир гектар банан майдонидан 40 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
- Бананнинг пишиб етилиши учун навига қараб 10 ойдан 18 ойгача вақт керак бўлади.
- Банандан ун, кетчуп каби маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Банан кетчупи Филиппинда, Иккинчи жаҳон уруши пайтида оммалашган.
- Банан пўчоғидан совун тайёрлашда фойдаланилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
