
Кўпчилик иссиқ иқлимли мамлакатларда ўсувчи бу мевани севиб истеъмол қилади. Аммо, айрим кишилар унинг хом ошқовоқни эслатувчи таъмини унчалик ёқтиришмайди.
Бу маҳсулот таркибида дағал толали клетчатка кўп бўлади. Шу сабабли қабзият (ич қотиши)дан азият чекувчилар учун кони фойда. Чунки, банан бироз меъдада қийин ҳазм бўлсада, лекин ичаклар перистальтикаси, яъни уларнинг ҳаракати учун катта ижобий таъсирга эгалиги билан диетологлар томонидан қадрланади. Шунингдек, унинг таркибида юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи калий ва магний каби минерал моддалар мавжуд. Ўзида табиий сахароза, глюкоза ва фруктоза тутувчи бу тропик мева мия фаолиятини ҳам анча яхшилайди ва организмнинг умумий қувватини тиклайди. Бананда яна В6 витамини ҳам мавжуд бўлиб, у айниқса, хотин-қизлар организмига ижобий таъсир этади. Агарда ҳайз оғриқли кечса, банан истеъмол қилинг. Шунда пиридоксин (В6 витамини) дармондориси сабабли ортиқча вазндан ҳам аста-секин қутиласиз. Яна кўзингиз остида қорамтир халқа ёки пастки қовоқларингиз халта каби осилиб қолганини, шунингдек, терингиз қуруқроқ бўлиб, унда шишлар пайдо бўлганини сезсангиз, албатта бу мевадан енг.
Ҳар куни нонушта ва тушликдан сўнг бир дона банан тановул этсангиз бир ой ўтгач юзингиздаги билинар-билинмас ажинларнинг ҳам текислана бошлагани кўзга ташланади. Юзингиз яшнаб кетади. Ўзингизни яшаргандек ҳис этасиз. Вужудингизни чарчоқ тарк этиб, қон таркибида гемоглобин миқдорининг кўтарилганини қон таҳлили топшириб билишингиз мумкин. Шунингдек, агар сизни “жиғилдон қайнаши”(меъда ширасида кислота миқдори ошиб кетса)безовта қилса, бу мевани егач ушбу дард ҳам аста-секин бартараф бўлади.
Бироқ, шуни унутмангки, узоқ ўлкаларда яшил ҳолича узилган мева бизнинг юртимизга келгунча махсус кимёвий ишловдан ўтади. Кўча-кўй ёки бозорларда бўлсангиз бананнинг пўстини артгач албатта, қўлингизни намлантирилган салфетка билан камида икки марта артиб ташланг. Агар иложи бўлса қўлингизни совунлаб ювинг. Бу, аввало, ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг хавфсизлиги учун муҳим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОрганизм учун фойдали бўлган клетчаткалар ҳақида биласизми?
Клетчаткасиз овқатлар ҳазм қилиш йўлидан чиқиб кетгунига қадар 3-5 кун ичида сўрилади, клетчаткага бой овқат эса бу йўлни «тезроқ» босиб ўтади ва айни пайтда ичакларни тозалайди. Ў
Тиббий сабоқларҚўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?
Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун
Тиббий сабоқларНервлар хасталанишининг турлари ва олдини олиш чораларини биласизми?
Нервлар ва нерв чигалларининг зарарланишларини келтириб чиқарадиган сабаблар турлича. Кўпинча грипп, бруцеллёз, ревматизм, сил билан оғриганда, ҳар хил кимёвий моддаларда
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
