Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Баҳорда биргаликда гўзал бўламиз!

25.03.2021
205 марта ўқилди
Баҳорда биргаликда гўзал бўламиз!

Гўзаллик жуда кенг қамровли тушунча. Ҳар бир қиз каби мен ҳам нафақат ички, балки ташқи гўзаллигимга ҳам алоҳида аҳамият бераман. Ўзбек қизларида софлик, мусаффолик сақланиб қолган. Буни асраш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Юртимизга баҳор фасли кириб келди. Бу фасл аёлларнинг терисига бироз муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Фурсатдан фойдаланиб ҳаётда ўзим амал қиладиган айрим тавсияларни муштарийлар билан баҳам кўраман.

Оқариш учун


Бир боғ кашнични майдалаб, шарбатини сиқиб олинг. Икки қават докани шарбатда намлаб, юз терисини артинг. Сўнг илиқ сувда чайинг. Кашнич шарбати юз терисини оқартиришда энг самарали восита саналади. Бундай муолажадан 2-3 кунда бир марта фойдаланиш мумкин.

Агар юзингиз дағал бўлса…


Гуруч суви терини юмшатишда энг яхши восита. Ярим стакан гуручни тозалаб, сувдачайинг. Биринчи чайилган сув­ни тўкиб ташлаб, кейингисини алоҳида идишга олинг. Мана шу сув билан юзингизни чайсангиз, юз териси майинлашиб, тери катаклари тозаланади. Муолажани кунора ёки 3-4 кунда бир марта бажариш кифоя.

Кўз атрофидаги терини авайланг…


Кечқурун уйқуга ётишдан аввал 1-2 томчи зайтун ёғини бармоғингизга суртиб, кўз териси атрофини енгил уқаланг. Бундай усул кўз атрофидаги терида майда ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.
Битта кичик картошкани қирғичдан ўтказиб, бир чойқошиқ сметана билан аралаштиринг. Аралашмани пастки қовоқ соҳасига юпқа суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайинг. Бундай усул ёрдамида тери тортилишлари бартараф этилади.

Эрта ажин тушмасин, десангиз…


35 гр. асал, 90 гр. арпа уни ва 1 дона тухум оқи кўпиксимон ҳолатга келтирилиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнг терига суртиб, 15 дақиқа юзда ушлаб турилади. Ушбу ниқоб тез-тез қўллаб турилса, ажин тушиш эҳтимоли камаяди. Айниқса, қуруқ юз териси учун жуда фойдали.
1 ошқошиқ ёғсиз сузмага 1 чойқошиқ зайтун мойини яхшилаб аралаштириб, юзингизга суртинг. Бу ниқоб юзни тиниқлаштириб, чиройли нур бахш этади.


Юздаги қора нуқтачалар билиниб, таъбингизни хира қилаётган бўлса, мойчечак ўтини қайноқ сувга солиб, унинг буғида 5-10 дақиқа ушлаб туринг.


Чиройли табассум ва муло­йим муомала ҳар қандай гўзалликдан аъло эканлиги исботланган. Шу сабаб кулиб, фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлашни тавсия этаман.


Сут, қатиқ, тухум ва бошқа маҳсулотлар аралашмалари ёрдамида терини озиқлантирувчи, юмшатувчи, тиниқлаштирувчи ва текисловчи суртмалар тайёрлаш осон. Ушбу маҳсулотлар барчанинг хонадонида бор. Уй бекалари юзларининг тури ва мавжуд камчиликларига қараб улардан ниқоблар тайёрлаб фойдаланишлари мумкин.
Ўзингизни севинг, ҳурмат қилинг, ардоқланг! Шунда кундан кунга чиройли бўлиб борганингизни билмай қоласиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330