Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БАҒРИНГДА БАҒРИМ БУТУН...

28.07.2015
92 марта ўқилди
БАҒРИНГДА БАҒРИМ БУТУН...

Қарши “Мурувват” уйида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган жисмоний имконияти чекланган болалар тарбияланади. Уларнинг қийинчиликсиз ўсиб-улғайиши учун барча имкониятлар яратиб берилган. Кенг ва шинам ётоқхоналар, замонавий жиҳозлар билан таъминланган машғулот хоналари, спорт зали болалар ихтиёрида. Тарбияланувчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатиш, саломатлигини тиклаш учун физиотерапия хоналари ишлаб турибди.

– Мазкур маскан 216 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 214 нафар имконияти чекланган бола тарбияланмоқда, – дейди “Мурувват” уйи директори Ваҳоб Орзиқулов. – Уларда ўз-ўзига хизмат қилиш ва ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида 28 нафар тарбиячи ҳамда 110 нафар энага ишлайди.

Мазкур муассасада босқичма-босқич даволаш ишлари олиб борилади. Педагоглар томонидан болаларга ўқиш, ёзиш ўргатилмоқда.

– Болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ҳозирги кунда муассасамизда 4 нафар малакали шифокор ва 12 нафар ҳамшира фаолият олиб бормоқда, – дейди директорнинг тиббий ишлар бўйича ўринбосари Нилуфар Хайруллаева. – “Мурувват” уйининг тиббий бўлими барча зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Болалар бир йилда икки марта тўлиқ текширувдан ўтади. Тарбияланувчилар соғлиғини тиклашда нафақат дори-дармонлар, балки спорт ҳамда турли замонавий техник воситалардан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Имконияти чекланган болалар билан уларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш учун якка тартибда ишлаш яхши самара беради. Бу амалиётда синалган усул.

– Болаларимизнинг бири спортга лаёқатли бўлса, яна бири расм чизишга, мусиқа асбобларини чалишга қизиқади, – дейди Н. Хайруллаева. – Улар ҳар йили турли мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритишмоқда.

– Умримнинг асосий қисми шу болажонлар билан ўтаяпти, – дейди энага, “Шуҳрат” медали соҳибаси Ҳайитгул Халилова. – Шу сабабли ўйнаб-кулмоққа, соғлом тенгдошлари қатори ҳаёт кечирмоққа интилаётган бола жонларнинг ҳар бири мен учун ўз фарзандимдек бўлиб қолган. Биз уларга бор меҳримизни берамиз, аммо бу норасидалар ота-она бериши лозим бўлган меҳрга ташна... Жисму жонининг бир парчаси бўлган дилбандининг ногирон, носоғлом бўлишини ҳеч ким истамайди. Лекин боласини бу ерга ташлаб кетганча, қайтиб унинг ҳолидан бирор марта ҳам хабар олмаган ота-оналар бор. Болажонларнинг кўзидан доимо битта саволни ўқийсиз. Улар сизни “Ота-онам келадими, мендан хабар оладими?” деган ўй билан қарши олишади.

Шу топда менга мунгли кўзлари билан тикилиб турган болажонларга қараб ўйга толаман: “Бу қисмат сен учун тақдир синовими ёки кимнингдир гуноҳи, нодонлиги касрими?”

Муассасада сўнгги йилларда қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш борасида ҳам катта ишлар қилинди.

– Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан 1, 5 миллиард сўм маблағ эвазига биноларнинг иситиш тизими таъмирланиб, қозонхоналарга янги насослар ўрнатилди, – дейди Ваҳоб Орзиқулов. – 50 ўринли ошхона, ҳаммом, кир ювиш хонаси, кичик спорт зали ва ёзги ўйингоҳ қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, бинонинг бир қисми қайтадан таъмирланди.

Теглар:#2015/30

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783