Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бадминтон спортининг соғлиқ учун 10 фойдали хусусияти

09.07.2019
49 марта ўқилди
Бадминтон спортининг соғлиқ учун 10 фойдали хусусияти

Бадминтон профессионал ва кўнгилочар ўйин сифатида жуда машҳур. У нафақат маҳоратни, балки сизнинг жисмонан кучли ва кўркам бўлишингизга ёрдам берувчи кенг тана ҳаракатини, эпчилликни ҳам талаб этади.
Очиғини айтганда, бадминтон бугунги кунда барча ёш тоифасидаги инсонлар орасида машҳур бўлишга улгурди ҳамда у ўйнаш учун жуда осон. Бундан ташқари, сиз бадминтон ўйнаш учун махсус майдон – кортга боришингиз ҳам талаб этилмайди. Шунингдек, бадминтоннинг соғлиқ учун бир қатор афзалликлари ҳам мавжуд. Қуйида эътиборингизга бу ўйиннинг 10 фойдаси ҳақида маълумотларни ҳавола этамиз:

1. Вазнни камайтириш ҳамда ортиқча ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Бадминтон кўп жисмоний ҳаракатларни тақозо этади. Шунчаки 1 соат давомида шуғулланиш натижасида ҳам сиз барча спорт турлари орасида энг юқори дея баҳоланадиган 400-550 калорияни йўқотишингиз мумкин. Бу шуни англатадики, сиз мунтазам бадминтон билан шуғулланиб бир ойда 4 килограмм вазндан халос бўласиз. Бундан ташқари, бадминтон янада кўпроқ ёғлардан қутулишга ёрдам берувчи барча мускулларингизни ишлатишга ундайди.

2. Ўпка соғлиғини яхшилайди.

Бадминтон ўйнаш ўпкангиз соғлиги ҳамда фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Бу спорт тури билан шуғулланганларда бурун йўллари очилиб, хуррак отишнинг олди олинганлигини кўришимиз мумкин. Асосий сабаб соғлом қон айланишини яхшилаш ва бутун тананинг чидамлилигини ошириш хусусиятидадир.

3. Қон босими ошишини даволашга ёрдам беради.

Юқори қон босими учун ичаётган барча дорларингизни бир четга улоқтираверинг, чунки бадминтон нафақат қон босимини туширишга ёрдам беради, балки уни бутунлай даволайди ҳам. Бадминтон ўйнаш қон босимини нормал ҳолатга келтириб, танангизда дорилардаги каби хусусиятларга эга табиий кимёвий реаксияларни ишлаб чиқаради.

4. Диабет хавфини камайтиради.

Чунки бадминтон етарлича жисмоний машғулотларни талаб этади, у жигарингиздаги ҳар қандай қандли маҳсулотлар келтириб чиқарган қондаги ортиқча қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

5. Суяк зичлиги (қалинлиги)ни оширади.

Бадминтон ортиқча вазнни йўқотиш, танадаги ёғ миқдорини камайтириш билан бирга, суяклардаги кучланишни ҳам енгиллаштириб беради. Суяклар ўсишига ёрдам берувчи ҳужайралар ва уларни кучлантирувчи максимал калсий тўпланишига имкон яратади.

6. Юрак фаолиятини яхшилайди.

Улғая борганимиз сари юрак деворларида холестериннинг тўпланиши бугунги кунда жуда оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бу юрак хуружи, мияга қон қуйилиши ва заифликка сабаб бўлади. Бадминтон қўшимча ёғларни эритиб, танангиздаги ортиқча холестериндан халос бўлишга ёрдам беради, бунинг натижасида юрак мускуллари кучлилашиб, юрак хуружи хавфининг олдини олишга эришиш мумкин. Бадминтон танангиздаги юқори зичликдаги липопротеинлар (инглизча “ҲДЛ” – Ҳигҳ денситй липопротеинс), яъни “яхши”, фойдали холестеринлар даражасини оширишга ёрдам беради.

7. Ҳаракатчанлик, ақлий қобилият ва маҳсулдорликни оширади.

Мукаммал ҳаракатларни талаб қилувчи бадминтон, шунингдек, ҳушёрликка ҳам ундайди. У ишлаётганингизда диққатни жамлашга, чаққон бўлишга, стрессдан қутулишга, кучли бўлишга ёрдам беради.
8. Метаболизмни яхшилайди.
Бадминтон ўйнаганда кардио-пулмонар фаолият танангизда табиий терлашни келтириб чиқаради ва токсинларни йўқотиб, моддалар алмашинувини яхшилашингиз мумкин. Яхшиланган метаболизм кўпроқ калорияни йўқотиб, янада соғлом ва гўзал бўлишингизга замин яратади.

9. Ижтимоий муносабатларда ёрдам беради.

Албатта, бадминтонни ёлғиз ўйнаб бўлмайди. Шунингдек, бир одам билан қайта-қайта ўйнайвериш ҳам сизни зериктиришини аниқ. Демак, ҳар сафар янгидан янги рақобатчиларни излайсиз ва бу сизга инсонлар билан, атрофингиздаги жамоатчилик билан алоқаларингизни яхши йўлга қўйишга имкон беради.

10. Яхши ҳаёт тарзи.

Бадминтон соғлиғингизга берадиган барча фойдасининг натижаси сифатида сиз, ҳар доимгидан кўра яхшироқ турмуш тарзига эга бўласиз. Яхши уйқу ёрдамида ўзингизни яна ҳам фаолроқ, ғайратлироқ ҳис қила бошлайсиз, кунлик режаларингизни муваффақиятли амалга оширасиз. Бундан ташқари, жисмоний жиҳатдан кучли бўлиш ва соғлом мия фаолияти диққатингизни жамлашингизга, ҳар кунингизнинг аъло ўтишига ажойиб замин яратади.

Мана, нега спорт инсон соғлиғи учун фойдали! Ҳали ҳам ўтирибсизми, дарҳол бирор спорт тури билан шуғулланишни, ҳеч бўлмаганда, жисмоний машқлар бажаришни бошланг. Шунда ҳаётингизда ақл бовар қилмас ажойиб муваффақиятларга эришасиз!

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592