Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бадиий гимнастика

20.03.2014
83 марта ўқилди
Бадиий гимнастика

наргиз қизларнинг нафис спорти

Қизларнинг сарв қомати, хуш сурати, нозик табассуми кимларни ром этмайди, дейсиз. Паривашларнинг шижоати-шавқи, чаққонлиги-ю орасталигига эса минг тасаннолар айтсанг арзийди. Бу борада чиниқиш, тобланиш мактаби бўлган спортнинг аҳамияти нечоғли муҳим эканини бугунги кунда барча яхши билади. Айниқса, маликаларнинг нафис ҳаракатларини янада жозибали кўрсатувчи бадиий гимнастика машғулотлари нафақат уларнинг тана аъзолари кўркамлиги-ю нафислигини таъминлайди, балки қизларни соғлом вояга етишига замин ҳозирлайди.

Айни вақтда диёримизнинг чекка ҳудудларида ҳам фарзандини спортнинг маълум турига йўналтираётган ота-оналар сони ортиб бораётир. Бу борада Наманган вилоятида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятнинг Тўрақўрғон туманида жойлашган 36-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги мавжуд 26 та гуруҳда 270 нафардан зиёд ўқувчилар спорт сирларини қунт билан ўрганмоқда. Бу ердаги мавжуд шарт-шароитлардан нафақат ёш гимнастикачилар, балки уларнинг ота-оналари ҳам мамнун бўлаётир.

Муассасада бадиий гимнастика спорт тури билан шуғулланаётган қизларнинг эришаётган муваффақиятларига ҳавас қилса арзийди. Мафтуна Каримова, Сарвиноз Мамадалиева, Диёрабону Маҳмуджонова каби ўқувчи-қизлар бу борада тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Тажрибали мураббийлар Жамила Мирзаназарова, Ирина Ким бошчилигида бадиий гимнастиканинг нозик сир-асрорларини ўрганаётган қизлар бир неча бор вилоят ва республика миқёсидаги спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган.

2013 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган “Қувноқ карвон” Халқаро турнирида биринчи ўринни қўлга киритган Диёрабону Маҳмуджонова айни пайтда 2014 йилги халқаро мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

– Диёранинг дугоналарига нисбатан илдамлигини, ҳар бир машқни сидқидилдан бажаришини, унинг нафис ҳаракатларидаги жозибани кўриб қувонаман. Шогирдимдан келажакда моҳир спорт устаси етишиб чиқишига ишонаман. Чунки ундаги ва унинг оила аъзоларидаги спортга бўлган иштиёқ ва эътибор таҳсинга лойиқ, – дейди мураббий Ирина Ким.

Теглар:#2014/12-13

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332