Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги юрт тараққиётига хизмат қилади

17.07.2017
63 марта ўқилди
Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги юрт тараққиётига хизмат қилади

Хотин-қизлар жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда.

Юртимизда оилаларни янада мустаҳкамлаш, унда аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш долзарб масалалардан бирига айланган. Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида йўлга қўйилган тизим асосида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда. Қилинган ишлар натижасида 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида республика бўйича 11 минг 219 та оилавий ажримларнинг олди олинишига эришилди. Суд ижрочилари билан ҳамкорликда 12 минг 734 нафар фуқаронинг алимент тўлаши таъминланди.

Шунингдек, ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари қошида жамоатчилик асосида “Оила” маслаҳат марказлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад турли муаммоларга учраган фуқароларга психологик, ижтимоий ва бошқа йўналишларда амалий ёрдам кўрсатиш, ишонч телефонлари орқали муаммоли вазиятларга тушиб қолган барча оила аъзоларининг руҳий ҳолатини соғломлаштиришда тегишли мутахассислар томонидан маслаҳат берилишини таъминлашдан иборат.

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қўмита вакиллари республика бўйича 4 миллион 670 мингга яқин хонадонга кириб, қарийб 13,6 миллион нафар аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот ўтказди. Шунингдек, республика бўйича 3 минг 848 та тиббиёт, 15 мингдан зиёд таълим муассасаси фаолияти ҳам чуқур ўрганилди. Аҳоли вакиллари билан мулоқот жараёнида улар томонидан 839 мингта турли соҳаларга доир муаммолар кўтарилди, – дейди Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Зебо Нурмонова. – Муаммоларнинг аксарияти аҳоли бандлиги, иш ҳақи ва пенсиялар, банкдан кредит олиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига оид бўлиб, аниқланган камчиликлар маҳалла ва вилоят даражасидаги дастурларга киритилди. Бугунги кунда уларнинг ижросини таъминлаш назорат остига олинган.

Бугун мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғуланаётган аёлларимиз сони кенгайиб бормоқда. Улар фаолиятини кенг ривожлантириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан барча шароитлар яратилмоқда. Аёллар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий иш жойлари яратиш, оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.

2017 йил 1 январь ҳолатига кўра хотин-қизлар учун республика бўйича 408 минг 94 та иш ўрни яратилди.

Ушбу йилнинг июнь ойида қўмита томонидан “Жамиятнинг ривожланишида хотин-қизлар тадбиркорлигининг ўрни” шиори остида I Республика тадбиркор аёллар бизнес-форуми ўтказилиб, унда 14 та ҳудуддан келган 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган 140 нафар тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди. Қатнашчилар “Ташаббускор тадбиркор аёл”, “Мурувватли тадбиркор аёл”, “Энг кўп ёшларни иш билан таъминлаган аёл тадбиркор” каби бир қатор номинациялар бўйича диплом билан тақдирландилар. Бу қилинаётган эзгу ишларнинг бари жамиятимизда хотин-қизларнинг мавқеи, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Теглар:#2017/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Тиббий ислоҳотлар – амалдаСиёсат

Тиббий ислоҳотлар – амалда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-

01.12.2021222
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322