Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Аёлларга эҳтиром

13.03.2014
42 марта ўқилди
Аёлларга эҳтиром

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, уларнинг юксак техника ва технологиялар асосида билим олиши, бандлиги ва саломатлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, истеъдодли қизларнинг эришаётган ютуқлари муносиб рағбатлантирилаётгани қувонарлидир. Хусусан, ҳар йили 8– март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида бир қатор иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари Тошкент вилояти Зангиота туманидаги намунали уйларда, “Журжоний” маҳалласидаги болалар спорт мажмуаси, 60-сонли мактабгача таълим муассасаси, Тошкент шаҳридаги 5-сон шаҳар болалар клиник шифохоналарида бўлдилар. Шунингдек, жойлардаги ёшларни спортга жалб этиш, болалар саломатлигини таъминлаш борасидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари, байрам баҳона маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз, кекса аёллар ва ногиронларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Бу борада талаба ва ўқувчилардан таркиб топган гуруҳлар ҳам жонбозлик кўрсатди. Улар “Мурувват” ва “Саховат” уйларидаги онахонларнинг ҳолидан хабар олишди.

Мустақиллик майдонидаги “Бахтиёр она” ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

“Туркистон” санъат саройида ўтказилган тантанали маросим эса хотин-қизларга баҳорий кайфият улашди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг юртимиз аёлларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Байрам тадбирида халқ фаровонлиги ва тараққиёти йўлида узоқ йиллар давомида меҳнат қилган фаол хотин-қизлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўзбекистоннинг етти нафар академик ҳамда ўн уч нафар “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган аёлларига байрам табриги сифатида ташаккурномалар йўлланди.

Теглар:#2014/11

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782