Пойтахтимизда 7-12 октябр кунлари аёллар ўртасида кўкрак бези саратонининг олдини олишга бағишланган саломатлик кунлари ўтказилди.
Ушбу тадбир "Ҳаёт учун" кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, "Аёллар кенгаши" жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Salus vita", "MDS сервис" клиникалари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бугунги кунда тиббий-ижтимоий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ташхис қўйиш ва даволаш борасида илғор технологияларни ишлаб чиқиш, хасталикнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар самарасида мамлакатимизда онкологик касалликлар билан хасталаниш ҳолатлари тобора камайиб бораётир. Айниқса, бу борадаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам фаол иштирок этмоқда.
"Ҳаёт учун" кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари, тиббиёт масканлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалари бунга мисолдир.
Бир ҳафта давом этган навбатдаги саломатлик кунларида пойтахтимизда истиқомат қилувчи аёллар "Salus vita", "MDS сервис" клиникаларида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик профилактикаси, соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСемизлик аёллар умрини қисқартирадими?
«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда
Тиббий сабоқларЭллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар
Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави
СаломатликСоғлом овқатланиш нима?
Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири. соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. бу инсоннинг ўсиши, меъ
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
