Дўстлик
Дўстлик асли ишончдан
Туғилади юракда.
Ёнингдаги сирдошинг,
Қўллайди ҳар тилакда.
Яхши дўстинг ҳаётда,
Бор йўғингни билади.
Қадрингни баланд тутиб,
Суянчиғинг бўлади.
Нодира ҚУРБОНБОЕВА,
ЎзДЖТУ қошидаги 3-сон академик лицейи ўқувчиси
Аёл
Аёл қалби – меҳр булоғи,
Нафосати гулларга қиёс.
Баҳра олар киши сўзидан,
Лутф айласа париларга хос.
Бешик қучиб тунлари бедор,
Алла айтиб тонгни кутади.
Фарзандига бахшида жони,
У дунёни обод этади.
Нигора ЖУМАБОЕВА,
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри
Эл корига шай бўлиб
Ҳар бир ўғил, ҳар бир қиз,
Ватан тоқида юлдуз.
Эл корига шай бўлиб,
Улғаяди шубҳасиз.
Алпомишлар қони бор,
Туганмас имкони бор.
Фахру ғурур уйғотган,
Тинчлик ёр макони бор.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
