Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Аёл борки, олам мунаввар

03.03.2017
65 марта ўқилди
Аёл борки, олам мунаввар

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг оиладаги, жамият ва давлат қурилишидаги ўрни ва ролини ошириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни, Биринчи Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Фарғона вилоятида ҳам мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтиомий-сиёсий фаоллигини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилавий бизнес, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларда уларнинг яшаш, ўқиш ва меҳнат қилиш шароитларини янада яхшилаш, аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурлар ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани самарасида фермерлик ҳаракати ва касаначилик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида катта муваффақиятларга эришаётган опа-сингилларимиз сафи кенгаймоқда, – дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Тожиева. – Айни пайтда вилоятда 5 мингдан зиёд хотин-қиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда. Ўтган йили уларга тижорат банклари томонидан 99 миллиард 549 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Риштон туманидаги “Рошидон инвест текс” хусусий корхонасида ишлаб чиқарилаётган 50 дан ортиқ турдаги трикотаж маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам харидоргир. Тадбиркор Гулбаҳор Шарипова раҳбарлик қилаётган замонавий корхона 2015 йилда иш бошлаган. 

– Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари самарали фаолият юритиши борасида кенг имконият ва имтиёзлар яратилган, – дейди Г.Шарипова. – Биз, аёллар ҳам бундан самарали фойдаланмоқдамиз. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик орқали қишлоқ жойларида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш муҳим вазифа. Ҳозирги кунда корхонамизда 40 дан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир. 

Корхонада бозор коньюнктурасини ўрганган ҳолда талабга мос, янги дизайндаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилади. Ўтган йили бу ерда 400 миллион сўмга яқин маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични янада ошириш режалаштирилган. 

– Ўтган йили саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаб, шу ерда иш бошладим, – дейди  Садоқат Абдужабборова. – Биз ҳар бир либосни меҳр билан яратамиз. Ҳозир дугоналарим билан мавсумий трикотаж маҳсулотларини тайёрлаш борасида иш олиб боряпмиз.

Мамлакатимизда оилавий бизнесни, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳаётимиз гултожи бўлган опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ташаббускор ва ишбилармон аёлларнинг ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. 

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244