
Қайси юртда инсон қадр-қиммати улуғланса, мамлакат обод, эл турмуши фаровон бўлади. Қайси оилада аёл эъзозда бўлса, хонадонга файзу барака ёғилади. Аёл меҳру муҳаббати, назокати, эзгу фазилати ва мунис нигоҳи, меҳнати билан кўнглимизни чоғ, ҳаётимизни мунаввар этиб туради.
Шу ўринда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқидан қуйидаги сатрларни келтириш ўринлидир: “Қачон оила бахтли бўлади? Қачонки, аёл бахтли бўлса. Қачон аёл бахтли бўлади? Авваламбор, унинг болалари, оила аъзолари, турмуш ўртоғи соғ-омон бўлса. Қачон аёл ҳаётдан рози бўлади? Қачонки, оиласи тинч, рўзғори фаровон бўлса, эртанги кундан кўнгли тўқ бўлса”.
Аёл чинакам матонат соҳибасидир. У ақлу иродаси, жасорати билан ҳаёт давомийлигини таъмин этади. Болани дунёга келтириб, бор меҳру муҳаббати билан вояга етказади. Ўзининг орзу-умидларини фарзандларининг саломатлиги, одоби, билими ва ойдин келажаги – бахту камолида кўради.
Бугун юртимизда аёлларнинг ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий нуфузини кўтариш, оила ва жамиятдаги фаол иштирокини таъмин этиш учун кенг имкониятлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётир. Инчинун, бу саъй-ҳаракатлар эришилаётган ютуқларда намоён бўлмоқда. Айни кунларда 842 минг нафарга яқин қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Юксак иқтидорли қизларимиз жаҳон ареналарида улкан ғалабаларни қўлга киритиб, жонажон диёримиз номини дунёга ёймоқда.
Юртимиз хотин-қизларининг ўз саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қайғураётгани, интилаётгани оилаларда соғлом турмуш тарзи даражасининг ошиб бораётганидан далолатдир.
Яна бир мисол, мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган аҳолининг 50 фоизга яқинини айнан хотин-қизлар ташкил этаётгани, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва роли муҳим эканини кўрсатмоқда. Бу каби мисолларни эса кўплаб келтириш мумкин.
Дарҳақиқат, аёл қўли теккан чўп япроқ ёзади, нигоҳи тушган боғ бўстонга айланади. Сабаби аён, аёлда баҳор фаслининг фазилати, эзгу хислати, латофати бор. Янгиланиш ва яшариш фаслининг хотин-қизлар байрами билан бошланишида ҳам ана шундай ҳикмат мужассамдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларИнсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталик
Она ва бола саломатлиги соғлом жамиятни яратишда муҳим ўрин тутади. Бу, аввало, оиланинг мустаҳкам бўлиши ва она-боланинг саломатлиги билан боғлиқдир. Афсуски, ҳозирги пайтда, ҳаёт
СаломатликСемизлик аёллар умрини қисқартирадими?
«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда
Тиббий сабоқларЭллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар
Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
